Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз ва Пешовар ўртасида биродарлашган шаҳарлар мақоми ўрнатилади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинцияси губернатори Файсал Карим Кунди билан учрашди.

Фото: Дунё
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, таълим, маданият ва туризм каби соҳаларгa алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Трансафғон темирйўли лойиҳасига ҳам тўхталиб ўтилди. Покистонлик мулозим мазкур лойиҳа Хайбер-Пахтунхва, хусусан, Харлачи орқали ўтиши бутун провинция учун стратегик аҳамият касб этишини таъкидлади.
Бундан ташқари, суҳбат чоғида 2022 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Хайбер-Пахтунхва провинцияси ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми доирасида, амалий тадбирларни фаоллаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мулоқот якунида Термиз ва Пешовар шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳарлар мақомини ўрнатиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда жорий йилнинг август ойида губернатор бошчилигидаги Хайбер-Пахтунхва ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш хусусида келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

10:03 / 04.07.2025
Покистон Термизда "қуруқлик порти"ни ташкил этиши мумкин

14:22 / 30.06.2025
Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесилди

15:39 / 29.06.2025
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди

07:56 / 09.04.2025