Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесилди
Қимматбаҳо ва камқимматли дарахтларнинг ноқонуний кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига жуда катта миқдорда экологик ва иқтисодий зарар етказилган.

Фото: Pixabay / Herbert2512
Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридаги «Дўстлик» маҳалласида 219 туп дарахт, жумладан элдор қарағайи, вергин арчаси, шарқ биотаси, чинор ва бошқа навлар ноқонуний тарзда кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳудудда кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши дастлаб «Gigant Tosh Qurilish» МЧЖ, кейинчалик эса ушбу объектни мерос қилиб олган «Developments Rest» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Қурилиш учун ажратилган ер майдонида 356 туп дарахт бўлиб, улар 2025 йил март ойида вилоят экология бошқармаси мутахассислари томонидан расмий хатловдан ўтказилган. Қурилиш ишлари бошланишидан аввал жамоатчилик эшитувлари ҳам ташкил этилган, мавжуд дарахтларни кўчириш режалаштирилган. Корхоналар томонидан дарахтларни кўчириш бўйича юборилган сўров вилоят Экология бошқармаси дарахт кўчириш мавсуми эмаслиги сабабли рад этилган.
Бироқ, белгиланган тартиб ва ҳужжатларсиз, июн ойида ҳудуддаги 219 туп дарахт, жумладан элдор қарағайи, вергин арчаси, шарқ биотаси, чинор ва бошқа навлар ноқонуний тарзда кесиб ташлангани аниқланган.
Таъкидланишича, қимматбаҳо ва камқимматли дарахтларнинг ноқонуний кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига жуда катта миқдорда экологик ва иқтисодий зарар етказилган. Унинг миқдори хабарда келтирилмаган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди
Ўзбекистон | 15:52
-
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27
-
"Яшил" ташаббусларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 15:19
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

20:36 / 04.07.2025
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

10:03 / 04.07.2025
Покистон Термизда "қуруқлик порти"ни ташкил этиши мумкин

19:27 / 01.07.2025
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди

15:39 / 29.06.2025