Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ нодавлат ташкилоти ҲАМАСни ўз ходимларини ўлдиришда айблади
Ғазо гуманитар жамғармасининг маълум қилишича, ҲАМАС жангчилари унинг камида беш нафар фаластинлик ходимини ўлдирган.

Фото: AP
АҚШда жойлашган Ғазо Гуманитар жамғармаси (GHF) 11 июн, чоршанба куни кечқурун Хон-Юнус ҳудудида ишга кетаётган автобусга қуролли ҳужум оқибатида камида беш ходими ҳалок бўлгани ва бир неча киши яраланганини маълум қилди. AFP хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси фаластинликлардир.
GHF ҳужумда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи гуруҳ сифатида тан олинган Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳини айблади. GHF баёнотида шундай дейилади: «Ғазо вақти билан тахминан соат 22:00 да GHF гуруҳининг йигирмадан ортиқ аъзоси бўлган автобусга ҲАМАС томонидан шафқатсизларча ҳужум қилинди. Биз ҳали ҳам фактларни текширмоқдамиз, аммо биз билган нарса даҳшатли: камида беш киши ҳалок бўлди, кўпчилик яраланди ва жамоамиз аъзоларидан баъзилари гаровга олинган бўлиши мумкин».
Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдам етказиб бериш ва тарқатиш билан шуғулланувчи GHF халқаро гуманитар ташкилотлар билан мувофиқлашмасдан минтақада ўз фаолиятини бошлагани БМТ ва бошқа ташкилотларнинг танқидига учради. Newsru.co.il'нинг ёзишича, ҲАМАС Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатишнинг ушбу тизими доирасида Исроил ва АҚШ билан ҳамкорлик қилишга уринаётганларни «хоин» деб эълон қилган.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

11:27 / 16.07.2025
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

08:38 / 16.07.2025
Кая Каллас АҚШдан Украинага ёрдам юкини бўлишишни сўради

07:48 / 16.07.2025