Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Мамлакат бўйлаб яна ҳарорат кўтарилмоқда, Хўжайли туманидаги барча давлат мактабгача таълим муассасалари вақтинча ёпилди, Қашқадарёда газ тўлдириш станциясида портлаш юз берди, ОАВлар Ўзкомназорат назоратига ўтади. Кун давомида Kun.uz ёритган шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Мирободда ИИБ подполковниги пора билан ушланди
Тошкент шаҳар Миробод тумани ички ишлар бўлими подполковник унвонидаги ходими айбланувчининг қариндошидан 18 минг доллар пора олган. У жиноят иши қўзғатилган шахсга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини енгиллаштириб беришни ваъда қилган. Аммо ваъдасини бажара олмай, пулнинг бир қисмини қайтараётган пайтда ушланган. Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жазирама боғчаларни ёпишга сабаб бўлди
17–19 июл кунлари Ўзбекистонга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кўп жойларда +40…+43 даражагача, айрим чўл ҳудудларда эса +45 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги секундига 13–18 метргача етиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Шу боис Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги барча давлат мактабгача таълим муассасалари 16–18 июл кунлари вақтинча ёпилади.
Қашқадарёда «газ заправка» ёнди
Кўкдала туманининг Еттитом шаҳарчаси Олтиндала маҳалласидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Kun.uz кузатувчиларининг сўзларига кўра, портлаш ва ёнғиндан кейин аланга ўнлаб метр баландликка кўтарилган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари етиб борган. Соат 17:30 ҳолатига жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ахборот назорати Ўзкомназоратга ўтказилди
Фаолияти якунланган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ахборот соҳасидаги назорат ва мониторинг вазифалари Ўзкомназоратга ўтказилди. Шунингдек, АОКА ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар маркази ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Президент администрацияси таркибига ўтказилди.
Қўшма машғулот: Россия ҳарбийлари Термизда
14 июлдан бошлаб «Ҳамкорлик-2025» қўшма ҳарбий машғулотлари старт олди. Ўзбекистон ва Россиянинг 400 нафарга яқин ҳарбийлари, шу жумладан, махсус бўлинмалар 10 кун давомида «Термиз» полигонида машғулотлар олиб боришади. Машғулотлар давомида шартли душманга қарши кураш, чегарани ҳимоя қилиш ва махсус операцияларни биргаликда олиб бориш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
Тадбиркорнинг 443 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди
Жамият | 09:10
-
Play Mobile СМС-хабарлари бизнес учун қулай ва самарали воситадир
Жамият | 09:00
-
«Нафтогаз Украины»: Киев биринчи марта Озарбойжондан газ олади
Жаҳон | 08:47
Мавзуга оид

22:39 / 29.07.2025
Шерали Жўраев олий мактаби, Самарқандда 7 тонна палов ва Булоқбошидаги экологик фожиа – маҳаллий дайжест

23:47 / 28.07.2025
Ижро назоратининг кучайтирилиши, Самарқанддаги «қўзиқорин уй», сувга чўкиш фожиалари – маҳаллий дайжест

23:53 / 25.07.2025
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест

21:15 / 24.07.2025