Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Испаниянинг номдор футбол клуби Конго ДР билан шартнома имзоламоқчи.

«Барселона» президенти Жоан Лапорта
«Барселона» Конго Демократик Республикаси билан тўрт йиллик муддатга 44 миллион евролик йирик ҳомийлик шартномасини тузишга яқин турибди. Шартнома бандларига кўра, клуб ҳар йили 11 миллион евро олади, деб хабар берди Mundo Deportivo.
Каталония клуби мамлакатда туризмни ривожлантиришга қаратилган «Демократик Конго Африканинг юраги» логотипини асосий жамоа либосига жойлаштиради. Июн ойи бошида Франция чемпионатида иштирок этувчи «Монако» клуби ҳам Африка давлати билан худди шундай шартнома имзолаган эди.
Таъкидланишича, ушбу келишув «Барселона»даги молиявий фейр-плей ҳолатини яхшилашга ёрдам бериши керак. Аввалроқ УЕФА шу масалада Каталония клубини 12 миллион евро жаримага тортганди.
Конго ДР фойдали қазилмаларга бой давлат ва дунёдаги энг йирик кобалт ишлаб чиқарувчисидир. Шу билан бирга, кобалтнинг 20 фоизи қўлда қазиб олинади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, 2024 йилда Конго Демократик Республикасида 4-10 ёшли 7,5 миллионга яқин бола конлардаги оғир меҳнатга жалб қилинган. Бироқ, аниқ рақамлар номаълум, чунки болалар мамлакатда рўйхатга олинмайди.
Бундан ташқари, UNICEF маълумотларига кўра, мамлакатдаги қуролли тўқнашувлар туфайли болалар давлат ва нодавлат қуролли кучлар томонидан юк ташувчи, айғоқчи ёки хизматкор сифатида фаол равишда ёлланмоқда. Масалан, 2024 йилда 1 миллиондан ортиқ бола шундай ишларга жалб қилинган.
Мис, кобалт ва уранга бой бўлишига қарамай, Конго ДР дунёдаги энг қашшоқ 5 та давлатдан биридир. Мамлакат аҳолисининг қарийб 65 фоизи (тахминан 100 миллион киши) кунига 2,15 доллардан кам пулга кун кўради.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди
Ўзбекистон | 15:15
-
ЕК: Киев коррупцияга қарши органлар мустақиллигини сақлаши керак
Жаҳон | 15:12
-
Шереметевода яна коллапс юзага келди. 50 га яқин рейс бекор қилинган
Жаҳон | 14:52
-
Хитой Ўзбекистондаги университетга салкам 2 млн долларлик таълим гранти ажратди
Таълим | 14:48
Мавзуга оид

22:44 / 16.07.2025
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин

22:15 / 12.07.2025
Аббос Файзуллаев ЦСКА билан иккинчи совринини қўлга киритди

14:37 / 10.07.2025
Карло Анчелотти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

16:56 / 07.07.2025