Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон билан ортаётган кескинлик фонида Ироқдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилмоқда
АҚШ Бағдоддаги элчихонасининг зарур бўлмаган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Эрон билан боғлиқ таҳликалари кучайгани сабабли эвакуация қилмоқда. CBS нашрининг ҳукуматга яқин манбаларига кўра, Исроил — АҚШ расмийларига Эрон ҳудудида ҳарбий операция бошлашга тайёрлигини айтган.

АҚШ Бағдоддаги элчихонасининг зарур бўлмаган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини хавфсизлик таҳликалари кучайгани сабабли Ироқдан эвакуация қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳукумати манбаларига таяниб CBS нашри хабар берди.
Расмийлар эвакуацияга айнан нима сабаб бўлганини очиқламаган. Бироқ BBC хабарига кўра, чоршанба куни АҚШ расмийларига Исроил Эрон ҳудудида ҳарбий операция бошлашга тайёр экани ҳақида маълумот берилган. Бу маълумот АҚШнинг айрим фуқароларини минтақани тарк этишга чақиришига сабаб бўлган. АҚШ, шунингдек, Эрон томонидан Ироқда жойлашган айрим АҚШ объектларига жавоб ҳужуми уюштириши мумкинлигидан хавотирда.
Бу орада, АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокаралар сўнгги кунларда тўхтаб қолгандек кўринмоқда. CBS маълумотига кўра, АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф якшанба куни музокараларнинг олтинчи босқичи учун эронлик расмийлар билан учрашишни режалаштирмоқда.
АҚШ Давлат департаменти расмийси BBCʼга берган изоҳида шундай деган:
«Биз ҳар доим элчихоналаримиздаги ходимлар сонининг тўғрилигини баҳолаб борамиз. Сўнгги таҳлиллар асосида Ироқда элчихона фаолиятининг кўламини қисқартиришга қарор қилдик».
Аввалроқ Кеннеди марказида чиқиш қилган Доналд Трамп ҳам хавфли ҳудуд бўлиши мумкинлигидан, америкаликларга минтақани тарк этиш тавсия қилганди. Шунингдек, Трамп Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқишига йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаган.
BBC'нинг ёзишича, Трамп Теҳронни ядровий қурол ишлаб чиқишдан тўхтатиш бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда. Бироқ у чоршанба куни Эрон уранни бойитишни тўхтатишига бўлган ишончи сусайганини билдирди.
Аввалроқ Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан 40 дақиқалик — «кескин» деб тавсифланган — телефон суҳбати ўтказди. Нетаняҳу доим дипломатик йўл ўрнига ҳарбий чораларни афзал кўриб келади. Ядровий музокаралар ҳал қилувчи паллага кираётган бир вақтда, АҚШнинг бу баёноти ҳақиқий хавотирданми ёки шунчаки огоҳлантириш ва сиёсий сигналми — ҳозирча аниқ эмас.
Эрон мудофаа вазири Азиз Насирзода эса агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса ва Трамп Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий зарба беришга буюрса, Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб беришга тайёрлигини қатъий айтган эди.
Reuters агентлигининг ёзишича, АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам минтақадаги (шу жумладан Кувайт ва Баҳрайн) ҳарбий хизматчилар оилаларини ихтиёрий равишда эвакуация қилишга рухсат берган. Чоршанба куни Конгресс қўмитаси олдида ҳисобот берган Пентагон вакили шундай деди:
«Бизда Эрон ядровий қуролга ўхшаш нарса яратиш йўлида ҳаракат қилаётганидан далолат берувчи кўплаб белгилар бор».
Эрон эса ўзининг уран бойитиш дастури фақат тинч мақсадлар — энергия ишлаб чиқариш учун мўлжалланганини таъкидламоқда ва ядровий бомба яратиш ниятида эмаслигини билдирган.
Таҳлилчиларга кўра, АҚШ минтақада эҳтимолий Эрон-Исроил тўқнашуви олдидан хавфсизлик чораларини кўрмоқда, ядровий музокаралар эса боши берк кўчага кириб қолган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

18:43 / 15.07.2025
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

15:27 / 15.07.2025
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

15:16 / 15.07.2025