Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram ФСБ билан алоқа ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди
Telegram Веденеевнинг «Глобалнет» фирмаси орқали компания Россия махсус хизматлари билан алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги «Важные истории» нашри материалига жавоб қайтарди.

Фото: Михаил Гребенщиков / РБК
Telegram Messenger Inc. (Telegram мессенжери) вакиллари унинг «хизмат кўрсатувчиси» «Telegram маълумотлари ёки махфий инфратузилмасига кириш» имконига эга эмаслигини даъво қилмоқда. Бу ҳақда 10 июн, сешанба куни компания баёнотига таяниб, BBC хабар берди.
Изоҳ «Важные истории» нашри томонидан ўтказилган суриштирув эълон қилингандан сўнг пайдо бўлди, унда мессенжер трафиги бизнесмен Владимир Веденеевнинг Global Network Management (GNM Inc., "Глобалнет") компаниясининг IP-манзиллари орқали ўтиши, у гўёки Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ), Федерал қўриқлаш хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги фойдасига ишлайдиган ёпиқ таҳлилий марказга хизмат кўрсатиши айтилади.
«Барча Telegram серверлари Telegramʼга тегишли бўлиб, уларга Telegram ходимлари хизмат кўрсатади», — дея маълум қилди материалдан сўнг Павел Дуров компанияси ва улар «дунё бўйлаб ўнлаб турли хизмат кўрсатувчилар билан шартномалар тузганини» қўшимча қилди.
Корпорация вакиллари, шунингдек, улар ҳеч қачон «учинчи шахсларга шахсий хабарларни» ошкор қилмаганини ва унинг «шифрланиши ҳеч қачон ҳакерлик ҳужумига учрамагани»ни даъво қилмоқда.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

15:24 / 09.07.2025
Давлат думаси ФСБга ўз тергов ҳибсхоналарига эга бўлиш ҳуқуқини қайтарди

20:36 / 28.06.2025
Telegram бир нечта OSINT каналларни блоклади

13:29 / 27.06.2025
ФСБ россиялик олимлар орасида «хитойлик жосусларни» қидирмоқда

00:50 / 22.06.2025