Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёдаги энг йирик Федченко музлигининг қарийб 40 фоизи эриб кетди
Тожикистонда жойлашган чучук сувнинг йирик манбаи тикланмасдан эриб кетаётгани айтилди. Бу Амударё ҳавзасидаги мамлакатларда сув муаммосини янада мураккаблаштириши мумкин.

Фото: vsegda-pomnim.com
Ҳозир Марказий Осиёда музликлар тикланмасдан эримоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон «Сувчи» жамоат бирлашмаси раҳбари Тоҳир Мажитов Kazinform мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
«1991 йилда Марказий Осиёда 6 миллион гектарга яқин суғориладиган ерлар бўлса, 2024 йилда уларнинг майдони 10 миллион гектардан ошди. Агар 1991 йилда ҳудудда 45 миллиондан ортиқ аҳоли бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 80 миллиондан ошди. Энди бу аҳолини сув билан таъминлаш масаласи долзарбдир. Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаётнинг асосий манбалари бўлган Сирдарё ва Амударё этагида жойлашган. Шу боис, бу мамлакатларда сув муаммоси янада мураккаблашиши мумкин», деди Тоҳир Мажитов.
Унинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари сувдан унумли фойдаланса, қўшимча 2-3 млн гектар ер ўзлаштирилиши ва 100 миллион аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш мумкин.
«Бизга сувнинг адолатли тақсимланиши ва ундан самарали фойдаланишни тартибга солувчи халқаро уюшма ёки ҳамжамият керак. Шу муносабат билан биз Орол денгизи қўмитасини тузишни таклиф қиламиз. Шунга кўра, унинг фаолияти сув хўжалиги соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш имконини беради. Бу, ўз навбатида, Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлай олади. Ушбу қўмитани яратиш учун бир неча йил керак бўлади. Бу лойиҳадан Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатдор бўлиши керак», деб таклиф қилди Тоҳир Мажитов.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари учун зарур бўлган сув захиралари Қирғизистон ва Тожикистон тоғли ҳудудларида жойлашган.
«Германиядаги олий ўқув юртларини сув хўжалиги ва ер масалалари бўйича тамомлаган ўзбекистонлик мутахассисларнинг тадқиқотига кўра, Марказий Осиёдаги энг йирик Федченко (Тожикистон) музлигининг 40 фоизга яқини эриб кетган. Масалан, Федченко 1990 йилдан 2005 йилгача 50 метрга қисқарди. Унинг узунлиги 77 км, кенглиги 2,4 км, чуқурлиги 1 км. Бундан ташқари, Қирғизистон ҳудудидаги музликларнинг 30 фоиздан ортиғи ҳам эриб кетган. Айни пайтда музликлар тикланмасдан эримоқда», деб хулоса қилди Тоҳир Мажитов.
Федченко музлиги Помирдаги энг катта музликдир ва марказий Тожикистонда (Тоғли Бадахшон автоном вилоятида) жойлашган. Музликларнинг тоғ-водий турига киради. Бу қутб минтақаларидан ташқаридаги дунёдаги энг узун музликдир. Музлик майдони тахминан 700 кв.км ни ташкил қилади. 2023 йилда унинг номи Тожикистон ҳукумати томонидан Ванжях музлиги деб ўзгартирилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

15:04 / 07.07.2025
Россия Марказий Осиё энергетика тизимларининг параллел ишига қўшилиш ниятида

23:21 / 03.07.2025
“Тасодифий, лекин яхши контекст” — экспертлар Озарбойжонга ташрифнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида

20:14 / 03.07.2025
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

20:45 / 30.06.2025