Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Архивлар тўлиқ очилса, руспарастлар тилини тишлаб қолади” — сиёсатшунослар Москванинг “умумий тарих” даъвоси ҳақида
Россия таълим вазири айрим МДҲ давлатларининг тарих дарсликларини ўзгартирмоқчи эканини эълон қилди. Kun.uz студиясида бунга муносабат билдирган сиёсий таҳлилчилар ўтмишда Россия томонидан Туркистон ўлкасида содир этилган қирғин, қатағон ва бошқа жиноятларни хаспўшлаб бўлмаслиги, аксинча, архивларни тўлиқ очиқлаш кераклигини айтди.

Бектош Бердиев: Россия томони жуда ошириб юборди. Масалан, Чингизхонни қаҳрамон деб баҳолаётганимиз йўқ-ку. Босқинчини босқинчи деймиз-да, бу тарихий факт ва бу нарсалар дарсликларимизда кўрсатилган. Ундан ташқари, Қутайба ибн Муслимнинг Марказий Осиёга бостириб кириб келгани ҳам факт. Рус босқини ҳам энг катта ва қонли босқинлардан бири ҳисобланади, биз уни нима дейишимиз керак?
Биласизми, ёши катта баъзи ватандошларимизда ҳам “руслар Марказий Осиёга маданият олиб келди” деган эскича қарашлар йўқ эмас. Рус миллатига ёки ҳозирги Россия давлатига ҳеч қанақанги душманона қарашимиз йўқ. Лекин, масалан, Скобелев келиб, иккита рус аскари ўлдириб қўйилгани учун ҳар бири учун 11 мингтадан 22 мингта аҳолини қатлиом қилганини биз қарсак чалиб кутиб олишимиз керакми? Кауфманнинг ишларини-чи?
Қанчадан қанча одамларнинг ёстиғини қуритган Жиззах қўзғолони... Айримлар айтадиган “маданият” кириб келиши учун шунчалик кўп одамларимиз билан тўлов қилдикми? Уларнинг хотирасини ёдга олмай, кўз юмишимиз керакми? Бу ерда ҳиссиётга берилаётганимиз йўқ, бор ҳақиқатни гапиряпмиз холос.
Шуҳрат Расул: Бизга нимани тиқиштирмоқчи бўляпти? Гўёки Чор империяси бизга “маданият етказувчи” бўлиб келди. Рус шовинист ёзувчиси Достоевский ўз кундаликларида: “Биз Осиёдаги мана бу ярим ёввойиларга господин – ҳукмдор бўлиб келдик, Европада ҳеч ким бизни бир тийинга олмайди, бу ерда биз европаликмиз, цивилизатормиз”, деб ёзган.
Ўзимизда ҳам баъзи ёши улуғ инсонлар “агар Россия келмаганида, биз Афғонистонга ўхшаб қолардик” деган фикрларни айтади. Бу – ўта пуч аргумент. Афғонистонни 10 йил бомбалаб, ўрта асрларга тиқиб келган – бу Россиянинг айнан ўзи. Россиянинг қадами етган Жанубий Корея қанақа-ю, қадами етган Шимолий Корея қанақа?
Қолаверса, жаноблар биздаги дарсликларни нега айнан ҳозир эслаб қолди? Ўзбекистон мактаб таълимида бугунги кунда ўтилаётган тарих дарсликлари асосан 1994 йилда ёзилган, 1995 йилдан бери ўқитиб келиняпти. Орадан 30 йил ўтиб, улар “дарсликларида бизни босқинчи деяпти” деб эслаб қолди. 30 йилдан бери нима қилиб юргандинглар?
Ойбек Сирожов: Фаннинг энг муҳим принципларидан бири – холислик ҳисобланади. Ҳар қандай воқеага объектив ёндашиш керак. Босқинчими демак босқинчи, халоскорми халоскор сифатида ёндашиш керак. Тарих фанида ҳам худди шундай. Қолаверса, ёшларимизни ватанпарварлик, ватанга содиқлик руҳида тарбиялаш нуқтайи назаридан ҳам бу холислик жуда керак. Ким бизга босқинчи қилган-у, нима олиб келганини биз билишимиз керак.
Камолиддин Раббимов: Россия – классик империя. Империянинг тафаккур марказида куч ишлатиш кайфияти ва қобилияти туради. Украина уруши сабабли Россия энди ўзининг глобал репутациясини ўйлаб ўтирмайди, ўйлашга эҳтиёжи йўқ. Шу фонда Марказий Осиё давлатларига босим қиляпти. Ўзи билади империалист эканини, ўзи босқинчи эканини ҳам билади. Бўлиб ҳам Чор Россияси Марказий Осиёда, Туркистонда давлатларни, миллатларни парчалаб, жудаям кўплаб қонли ишлар қилганини жудаям яхши билади.
Жиззах қўзғолони, Тошкент қўзғолони, Хўжанддаги воқеалар... Биринчи жаҳон уруши пайтида Чор Россияси императори фармонига кўра фронт ва фронт орти учун Туркистондан қул, мардикор, аскарлар йиғиб олиб кетилган. Аждодларимиз ўз қардошларимиз, диндошларимиз бўлган туркларга қарши урушга ташланган. Шунга қарши қўзғолонлар кўтарилган. Мана шу қўзғолонларни кўтаришда юз минглаб туркистонликлар ўлдирилган.
Яъни Россия бизга қўлида қурол билан келди. Бизни мустамлака қилиш Россиянинг кўп асрлик орзуси эди.
Қолаверса, Марказий Осиё давлатлари тарихни жуда эҳтиёткор ёритяпти. Давлат тарихчилари “қўйинглар, Россия билан тўқнашиб қолмайлик” деяпти. Агар ҳамма нарса тўлиқ очиб ташланадиган бўлса, халқнинг кайфияти бошқача бўлади, руспарастлар тилини тишлаб қолади.
Шуҳрат Расул: Бизда архивлар очилмаяпти. Мана, Қозоғистон архивларни очган. Бизда ҳам гўёки очилган деб айтиляпти, лекин айрим тарихчи олимлар “архивга борсак, бермайди” деб айтишади. Бу архивлар очилиши керак. Халқ бор ҳақиқатни билиши керак.
Президент Путин ҳар доим: “Тарих сохталашмаслиги керак” дейди. Путиннинг шу гапига 200 фоиз қўшиламиз. Ҳақиқатан ҳам тарих сохталаштирилмаслиги керак. Шунинг учун архивлар тўлиқ очилиши керак.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Озарбойжон бўйсунишга тайёр эмас»: Боку ва Москва баҳси нима билан тугайди?
Жаҳон | 19:30
-
Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас – ММТВ
Ўзбекистон | 19:00
-
SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида
Жамият | 19:00
-
Тошкентда юк машинаси автобус бекатига бориб урилди
Ўзбекистон | 18:43
Мавзуга оид

15:04
Россия Марказий Осиё энергетика тизимларининг параллел ишига қўшилиш ниятида

23:21 / 03.07.2025
“Тасодифий, лекин яхши контекст” — экспертлар Озарбойжонга ташрифнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида

20:14 / 03.07.2025
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

23:00 / 28.06.2025