Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади
Россия ҳарбий саноат ишини мураккаблаштирадиган молиявий ресурслар ва санкциялар туфайли янги бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқаришни тезлаштира олмайди, дейди авиация мутахассислари.

Фото: Maxar/Eyepress/picture alliance
Россия ҳарбий аэродромларига Украина учувчисиз учоқларининг ҳужуми натижасида шикастланган стратегик жанговар самолётларни алмаштириш учун Россияга йиллар керак бўлади, деб хабар берди 6 июн, жума куни Reuters агентлиги ушбу соҳадаги ғарб экспертларига таяниб. Бу йўқотишлар «Россия армиясининг ўз имкониятлари чегарасида ишлаётган асосий кучларига жиддий босим ўтказади», деди агентликка Қироллик бирлашган мудофаа тадқиқотлари институти (RUSI) эксперти Жастин Бронк.
Бомбардимончиларнинг йўқотилиши Россиянинг ядровий салоҳиятига жиддий таъсир кўрсатиши даргумон, унинг ядровий кучлари асосини қуруқликдан ва сувости кемаларидан учириладиган ракеталар ташкил этади, деб ёзади Reuters. Шу билан бирга, фойдаланишдан чиқарилган самолётлар Россия Аэрокосмик стратегик кучларининг бир қисми бўлиб, улар Россиянинг Украинага қарши уруши давомида Украина ҳудудида қанотли ракеталарни учириш учун ишлатилган, деб таъкидлайди Бронк.
Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) «Паутина» операцияси пайтида шикастланган самолётларнинг аксарияти совет даврида ишлаб чиқарилган, сўнгги йилларда машиналар фақат модернизация қилинган, шунинг учун уларни тўлиқ алмаштириш даргумон, деб таъкидлайди авиация эксперти Дуглас Барри.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

23:01 / 22.07.2025
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди

21:43 / 22.07.2025
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда

16:04 / 22.07.2025
Россияда Роза Люксембург жамғармаси «номақбул» деб эълон қилинди

15:45 / 22.07.2025