Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия ишга қабул қилишда ёш чекловларини олиб ташлади
Мамлакат меҳнат бозорини кекса ва тажрибасиз ёш мутахассисларга очиб бермоқда.

Фото: AP
Индонезия ҳукумати ишга қабул қилиш учун ёш чегараларини белгилашни расман тақиқлади.
Янги қонун фуқароларнинг ёшидан қатъий назар тенг ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат бозорида камситиш ҳолатларига барҳам бериш мақсадида кучга киради. Бу ҳақда SCMP хабар берди.
Илгари компаниялар кўпинча 45 ёшдан ошган талабгорларни рад этар ёки аксинча, маълум бир оптимал ёшга етмаган ёшларни ишга олмас эди. Энди бу қонун бузилиши сифатида баҳоланади. Иш берувчилар ёшга доир камситувчи вакансияларни эълон қилса, жаримага тортилади.
Бу қадам аҳолининг иқтисодиётдаги фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар орасида ишсизликни камайтиришга қаратилган.
Индонезия ҳукуматининг фикрича, умр кўриш давомийлиги ошгани ҳисобга олинса, ёшга оид тўсиқ энди инсоннинг ҳақиқий меҳнат қобилиятини акс эттирмайди.
Касаба уюшмалари бу ҳаракатни адолатли ишга қабул қилиш сари қадам сифатида олқишлади, лекин айни пайтда ҳукумат қарорига риоя этилишини таъминлаш учун қоидалар талаб қилмоқда.
Бироқ, иш берувчи компаниялар энди иш изловчиларнинг катта оқимига дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Ҳозир Индонезияда 7 миллиондан ортиқ ишсиз бор ва ёши катта иш изловчилар кўпинча қайта ишга жойлашиш учун тўсиқларга дуч келади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади
Ўзбекистон | 10:19
-
Украинани тиклаш: конференцияда 10 млрд евро ваъда қилинди
Жаҳон | 09:56
-
Малайзия Ўзбекистонда биореактор тизимига биринчи заводни қуриши мумкин
Иқтисодиёт | 09:37
Мавзуга оид

22:49 / 07.07.2025
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

18:00 / 26.06.2025
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди

18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди

20:51 / 12.05.2025