Жаҳон | 20:51 / 12.05.2025
2463
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, зарарсизлантирилмаган бомба портлаб кетган. Ҳодиса жойида қайта портлаш юз бериш хавфи мавжуд.

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида яроқлилик муддати ўтган ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Compas.tv.

Қайд этилишича, Сагара қишлоғида ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида фожиа юз берган. Портлаш оқибатида 13 киши — тўрт нафар ҳарбий хизматчи ва тўққиз нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зарарсизлантирилмаган бомба портлаб кетган. Ҳодиса жойида қайта портлаш юз бериш хавфи мавжуд. Ҳудуд ҳарбийлар томонидан қўриқланмоқда.

Таъкидланишича, портлаш муддати ўтган ўқ-дорилар утилизация қилинадиган майдонда содир бўлган — маҳаллий аҳоли бу ерда тез-тез металлолом териш билан шуғулланади.

Бу Индонезияда бир йил давомида кузатилган ҳарбий ўқ-дорилар билан боғлиқ иккинчи кўнгилсиз ҳодиса ҳисобланади. Ўтган йилнинг март ойида ҳарбий омборда юз берган ёнғин оқибатида портлашлар серияси содир бўлганди.

Мавзуга оид