Ўзбекистон | 10:19 / 12.07.2025
1116
2 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

Мамлакатнинг Шанҳайдаги Бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Чжэцзян провинцияси расмийлари билан биргаликда бизнес-симпозиум ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Тадбирда провинциянинг масъул иқтисодий тузилмалари, бизнес уюшмалари ва етакчи маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди. Йиғилганлар учун Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари, савдо-иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Унда мамлакатда хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, махсус иқтисодий зоналарда ишлаш имкониятлари, экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсиш тенденциялари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлиги ва Хитойдан келган сайёҳлар учун соддалаштирилган шарт-шароитлар, жумладан, визасиз режим ва Хитойнинг турли шаҳарларидан тўғридан тўғри авиарейсларнинг мунтазам равишда йўлга қўйилгани қайд этилди.

Чжэцзян провинциясида саноат, "яшил" энергетика, энергияни тежаш ва янги материаллар ишлаб чиқариш соҳалари жадал ривожланмоқда. Хитой бизнеси Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этишга, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини тежаш соҳаларида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Анжуманда мамлакатда ишлаётган Хитойнинг Holley Group компанияси ходимлари Ўзбекистондаги тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир якунида Чжэцзян провинцияси компаниялари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди