Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ
Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Абу-Даби ва Дубайдаги дипломатик ваколатхоналари БАА идоралари билан фуқароларни тезроқ текширувдан ўтказиш борасида музокара ўтказган ва улар амирликка киришни бошлаган. БАА томони эса турли халқаро тадбирлар муносабати билан аэропортларда текширув вақтлари чўзилганини билдирган.

Фото: Шохрух Ҳайдаров
2 июн куни Жаҳон чемпионати саралаши доирасида БАА–Ўзбекистон ўйинини кўриш учун борган юзлаб ўзбекистонлик мухлислар Шаржа аэропортида 6-7 соат давомида ушлаб турилгани ҳақида хабар берган эдик. Ватандошлар — фақат Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилгани, улардан анкета тўлдириш, меҳмонхона банд қилгани ҳақида ҳужжат ва қайтиш чиптасининг нусхаси сўралганини айтишган.
Орадан 6-7 соат ўтгач, Тошкент вақти билан 14:30 ларда Ўзбекистон фуқароларини аэропортдан ўтказиб юбориш бошланган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат берди. Маълум қилинишича, БААдаги турли аэропортлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг текширувлари чўзилиб кетаётган ҳолатлар алоҳида мониторинг қилиб борилмоқда.
«Айни пайтда фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатимизнинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан ушбу масалада зудлик билан музокаралар ўтказди ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турмоқда. Ҳозирда фуқароларимизни тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган ва натижада улар мамлакат ҳудудига кириб келишни бошлаган», дейилади ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов берган баёнотда.
Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ расмийси маълум қилишича, «БАА томони турли халқаро тадбирлар муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабаб аэропортларда текширув вақтлари чўзилиб кетгани»ни билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 21 ноябр куни БААнинг Ал-Айн амирлигида Исроил ва Молдова фуқароси, БАА резиденти бўлган роҳиб Цви Коганнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Яҳудий роҳибнинг ўлимида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси айбдор деб топилиб, ўлимга ҳукм қилинди.
Ушбу ҳолат ортидан Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши, меҳнат фаолияти ва виза олишида кўплаб муаммолар бошланди. Хусусан, ўтган йили 25 ноябр куни Ўзбекистоннинг Дубайда меҳнат қилаётган бир гуруҳ фуқаролари полиция томонидан олиб кетилганди. Кейинроқ уларнинг айримлари қўйиб юборилгани, айримлари депортация қилингани ҳамда яна 5 кишига нисбатан жиноий иш очилгани маълум бўлди.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

20:31 / 16.07.2025
Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

15:18 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

14:59 / 14.07.2025
Лондондаги "Саутенд" аэропорти самолёт фалокатидан кейин ёпилди

18:03 / 09.07.2025