Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади
Дунёдаги энг хавфсиз давлатлар рўйхатида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) етакчилик қилмоқда. Бу давлат шахсий хавфсизлик ва жамоат муҳитининг умумий барқарорлиги учун юқори баҳо олган.

Фото: kalpak-travel.com
Numbeo таҳлилий портали 2025 йил учун дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлар ва ҳудудларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Тадқиқот бутун дунё бўйлаб ўтказилган сўровлар орқали тўпланган маълумотларга асосланган бўлиб, жиноятчилик ва хавфсизлик даражасини субъектив тарзда баҳолайди.
Янги ҳисоботга кўра, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар рўйхатида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) етакчилик қилмоқда. Амирликлар шахсий хавфсизлик ва жамоат муҳитининг умумий барқарорлиги учун юқори баҳо олган. Иккинчи ўринда Андорра, учинчи ўринда Қатар жойлашган. Ўзбекистон 25-ўринда қайд этилган.
Энг хавфсиз мамлакатлар ва ҳудудлар ўнталиги қуйидагилардан иборат:
- Бирлашган Араб Амирликлари;
- Андорра;
- Қатар;
- Тайван;
- Макао;
- Уммон;
- Мэн ороли;
- Ҳонконг;
- Арманистон;
- Сингапур.
Қайд этилишича, ушбу давлатлар ва минтақаларда жиноятчилик даражаси паст, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончи юқори, ички вазият барқарор.
Ўзбекистон рейтингда 25-ўринни эгаллади. Озарбойжон 35-ўринда, Россия 52-ўринда, Қозоғистон 73-ўринда, Украина 81-ўринда, Қирғизистон 101-ўринда қайд этилган. Туркманистон ва Тожикистон рейтингга киритилмаган.
Энг хавфли мамлакатлар рўйхатида Ҳаити биринчи ўринда. Кейинги поғоналарда Папуа-Янги Гвинея, Венесуэла, Афғонистон, Жанубий Африка, Ҳондурас, Тринидад ва Тобаго, Сурия, Ямайка ва Перу қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ушбу мамлакатлар зўравонлик, кўча жинояти, талончилик, коррупция ва хавфсизлик ҳиссига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар бўйича юқори балл олган.
Numbeo жиноятлар даражаси, кундузги ва тунги хавфсизлик ҳамда ўғирлик, ҳужум, вандализм, ирқий ёки диний зўравонлик қурбони бўлиш хавфини баҳоловчи фойдаланувчиларнинг жавоблари асосида Жиноят индекси ва хавфсизлик индексини ҳисоблаб чиқади.
Маълумотлар расмий давлат статистикасига эмас, балки сўровда иштирок этганларнинг субъектив идрокига асосланганини тушуниш муҳимдир.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
-
Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:15
-
Тошкент аэропорти қаршисидаги кўприк реконструкциясининг қиймати маълум бўлди
Ўзбекистон | 16:13
-
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди
Ўзбекистон | 15:15
Мавзуга оид

18:54 / 23.07.2025
БАА ўзбекистонлик сайёҳлар учун ҳайдовчилик қоидаларини соддалаштирди

15:18 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

20:03 / 07.07.2025
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди

22:12 / 25.06.2025