Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмасига раис тайинланди
Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раҳбарияти тайинланди.

Фото: Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси
"Давлат бошқаруви" канали хабарига кўра, Фаррух Фахриддинович Фазлиев Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Гулбаҳор Баҳодировна Тожимирзаева Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллади.
Мирзамурод Зоҳиджонович Дадажонов ҳам Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раис ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот учун, уюшма раиси лавозимини эгаллаган Фаррух Фазлиев 1980 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Кадрларни тайёрлаш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш илмий асосда ташкил этиш бўлими бошлиғи, қўмита Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи, қўмитанинг Ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Market Yandex Go Самарқандда ишга тушди
Ўзбекистон | 19:00
-
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти билан музокара ўтказди
Ўзбекистон | 18:33
-
Грециянинг Хиос оролини ўрмон ёнғинлари қамраб олди — фотолар
Жаҳон | 18:29
-
Британиялик олимлар ичак таёқчасини модификация қилиб, пластмассани парацетамолга айлантирди
Жаҳон | 18:24