Стадионда жанжал «уюштирган» шоу-бизнес вакилларига маъмурий баённома тузилиб, иш судга юборилди — ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ «Likecup» лойиҳаси доирасидаги футбол учрашувида уюштирилган ҳуқуқбузарлик оқибатида лойиҳа вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Шунингдек, жанжални саҳналаштирганлар ва унда қатнашганларнинг барчасига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ЖИБ Шайхонтоҳур туман судига юборилди.

Фото: Видеодан кадр
28 май куни «Likecup» лойиҳаси доирасида шоу-бизнес вакиллари ва инстаблогерлар ўртасида ўтказилган футбол учрашувида жанжал келиб чиқди.
Жонли эфирда кетган ҳамда тармоқларда тарқалган видеода ўйин якунида Д.Назаров бошқа ўйинчини туртиб жанжал бошлагани кўринади. Шундан сўнг Назаровга бошқа ўйинчи ташланган ҳамда ҳолат оммавий тартибсизликка айланиб кетган. Кейинроқ бошловчи Алишер Узоқов бу жанжал уюштирилгани ва бу “саҳна кўриниши”дан Миллий гвардия ходимлари огоҳлантирилмагани ҳақида айтиб чиқди.
Шоу-бизнес вакилларининг жамоат жойида содир қилган ушбу ҳуқуқбузарлиги жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий муносабат берди. Маълум бўлишича, ҳолат 28 май куни Шайхонтоҳур туманидаги «Жар» ўйингоҳида содир бўлган.
«Ўйин якунланганидан сўнг, 2004 йилда туғилган О.Ў. ижтимоий тармоқларда обуначиларини кўпайтириш ва ушбу ўйинга омма эътиборни янада кўпроқ жалб қилиш (пиар) мақсадида гўёки жамоалар ўртасида жанжал келиб чиққанини саҳналаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилиб, турнир иштирокчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган. «Likesup» лойиҳаси доирасида юз берган юқоридаги ҳолат жамоатчилик ўртасида кескин эътирозлар келтириб чиқаргани ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлгани учун лойиҳа вақтинча тўхтатилган», дейилади ИИББ баёнотида.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан лойиҳа ташкилотчилари, ушбу жанжални саҳналаштирганлар ва унда иштирок этган барчанинг шахси аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
«Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига юборилди» дейилади баёнотда.
ИИББ ахборот хизмати жанжаллашганларнинг нечтасига нисбатан иш очилганига аниқлик киритмаган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Мавзуга оид

10:21 / 08.06.2025
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

00:38 / 27.05.2025
Ливерпулда ҳайдовчи машинасини футбол ишқибозлари устига ҳайдади

21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди

17:42 / 24.05.2025