“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Тошкент шаҳар Бектемир туманида тадбиркорга тегишли истироҳат боғи жойлашган 160 сотих ер ОLX платформасида 5,8 млн долларга 3 марта сотувга қўйилди. Аммо тадбиркор бундан бехабарлигини айтмоқда. Бу боғ хусусий тадбиркор ихтиёрида бўлса-да, ижтимоий аҳамиятга эга. Боғнинг сотувга қўйилиши бу ердаги кўплаб дарахтлар тақдирини сўроқ остида қолдиради.

“Қуёшча нури” истироҳат боғи бундан сал аввал – 2 май куни сотувга қўйилган ва ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар сабаб олиб ташланган эди.
Kun.uz мухбири буни аниқлаштириш учун тадбиркор ва туман ҳокимлиги ахборот хизматига боғланганида улар бу эълон фейк эканини, бу ерни сотиш режаси йўқлигини, айни пайтда боғда аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилаётганини айтишди.
“Сотувга қўйилгани ўтган йилдан бери бор эди, 3-4 та эълон чиққанди ОLX, сайт, каналларда. Шов-шув бўлишидан олдин мен ўзим уларга алоқага чиқиб, ўчиртирган эдим, фейк хабар бўлгани учун. Чунки бу ер реконструкция бўляпти, чиройли бўляпти, янги аттракционлар қўйиляпти. Кимдир, билмадим нима сабабдан, ўзидан ўзи қўйишяпти. Энди бу йил ишим кўп эди – янги брусчатка қўйдим, янги жой очяпмиз, шу ҳужжатлар орқасидан югуриб, ижтимоий тармоқларга кам кирганим учун бу эълон чиққанини кўрмай қолдим”, – дейди “Қаландар Фидоий” МЧЖ раҳбари Жонибек Ўктамов.
Лекин олиб ташланган эълон 19 май куни ОLX'да яна пайдо бўлди. 26 май куни такрор жойланди. Айтиш керакки, эълонлар бир эмас, бир нечта риэлторлар томонидан қўйилган. Улардан бири билан суҳбатлашганимизда ер сотилишини, лекин “оммавий ахборот воситаларига чиқиб кетгани учун” эълон берилмаслигини айтди. Афсуски, шундан кейин бу рақам қўнғироқларимизга умуман жавоб бермади.
Шу тариқа, бир томондан ҳокимлик ва МЖЧ, иккинчи томондан риэлторлар ўртасида бир-бирини инкор этиш тушунарсиз ҳолатни юзага келтирмоқда.
Бу боғ “Қаландар Фидоий” МЧЖ ихтиёрида бўлса-да, ижтимоий мулк ҳисобланади. Яъни ундан жамоатчилик фойдаланади, болалар ва катталар учун кўнгилочар маскан саналади. Боғнинг сотувга қўйилиши бу ердаги кўплаб дарахтлар тақдирини сўроқ остида қолдиради. Шунингдек, биз сақлаб қолишга улгурган эълонда ер қурилиш учун мўлжалланган экани айтилган. Аммо тадбиркор бу эълондан мутлақо бехабарлигини таъкидлади.
Хўп, асл муаммо нимада? Муаммо шундаки, ернинг сотилиш-сотилмаслигидан қатъи назар, жамоатчилик мулки саналган боғ, у ердаги дарахтлар масаласи хавотирли. Масалан, истироҳат боғи шаҳарсозлик режаларида жамоат майдони деб белгиланган бўлса, у ерда қурилиш ишларини олиб бориш тақиқланади. “Адолат” партияси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда республика бўйича 184 та истироҳат боғларида дарахтзор ҳудудлар камайтирилиб, ўрнига 944 та бино-иншоот қурилган.
Пойтахтда яшиллик тобора камайиб, ҳавонинг ифлосланиш даражасида рекордлар қайд этилаётган бир вақтда, боғларнинг сотилиши бу хавфни янада катталаштиради. Аҳоли яна бир экологик нуқтани йўқотмаслиги тарафдоримиз. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 майидан бошлаб боғларни хусусийлаштириш тақиқланди.
Гулмира Тошниёзова,
Kun.uz
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:41
-
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон | 08:36
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
Мавзуга оид

21:02 / 19.06.2025
11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган педофил узоқ муддатга қамалди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

20:22 / 18.06.2025
Қўйлиқ бозорида бўғма илонларни ноқонуний сотаётганлар жазоланди

11:36 / 17.06.2025