Эрдўған Россия ва Киевни сулҳ бўйича музокараларга имкон беришга чақирди
Россия Украинага тўғридан тўғри музокараларнинг навбатдаги раундини 2 июн куни Истанбулда ўтказишни таклиф қилди. Аммо учрашув сўроқ остида: Кремл Украинанинг тинчлик шартлари бўйича меморандумни зудлик билан топшириш талабидан норози.

Фото: Remo Casilli/REUTERS
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина ва Россия ўртасида 2 июн, душанба куни Истанбулда ўтказилиши мумкин бўлган учрашув олдидан ҳар икки томонни ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга имконият беришга чақирди. «Биз Россия ва Украина билан алоқадамиз. Биз уларга эшик ҳали очиқ экан, эшикни ёпиб қўймасликларини айтяпмиз», — деди Эрдўған 29 май, пайшанба куни.
«Ҳар бир учрашувимиз давомида суҳбатдошларимизга бу имкониятни қўлдан бой бермаслик кераклигини эслатиб турамиз. Минтақамиздаги бу улкан ёнғинни ўчириш инсонпарварлик бурчидир», — дея таъкидлади Туркия президенти Украинадаги уруш ҳақида гапирар экан.
Бир кун аввал Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келаси душанба, 2 июн куни Истанбулда Украина билан тўғридан тўғри музокараларнинг иккинчи раундини ўтказишни таклиф қилган эди. Украина янги учрашувга тайёрлигини билдирди, лекин аввало Россиянинг тинчлик шартлари билан танишиб чиқмоқчи.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Россия телеканаллари кўприклар портлатилиши ва ҳарбий аэродромларга ҳужумларни қандай ёритди?
Жаҳон | 12:10
-
Ўрмон агентлиги ташкил этилди
Ўзбекистон | 12:01
-
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 11:45
Мавзуга оид

11:15
Пентагон раҳбари Украина бўйича алоқа гуруҳи учрашувида қатнашмайди

08:38
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди

00:44
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди

22:07 / 03.06.2025