Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар асосида товар белгилари яратилиши мумкин
2025 йил 28 май куни қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) бош директори Дарен Танг билан учрашув ўтказди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БИМТ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илм-фан ва инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, илмий ёндашувлар, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва инновацион натижалар хусусида маълумот берилди. Айниқса, илмий-тадқиқот институтларининг сўнгги йиллардаги фаолияти, тажриба хўжаликлари билан олиб борилаётган амалий ишлар, селекция ва агробиотехнологиялар йўналишидаги ютуқлар алоҳида таъкидланди.
Мулоқот чоғида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш – яъни фан ютуқларини бевосита фермерлар ва агробизнес субъектлари фаолиятига интеграция қилиш механизмлари муҳим мавзулардан бири бўлди. Бу борада интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларни халқаро миқёсда рўйхатдан ўтказиш, бренд яратиш ва глобал бозорларда тарғиб қилиш долзарб масала сифатида қайд этилди.
Томонлар маҳсулотларни брендлаш, маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш, географик кўрсаткичлар асосида товар белгиларини яратиш ҳамда бу борадаги илғор халқаро тажрибани ўзлаштириш юзасидан фикр алмашдилар. Дарен Танг Ўзбекистоннинг бой агробиологик ресурслари ва минтақавий маҳсулотларини халқаро бозорларда танитиш учун БИМТ томонидан методик ва техник ёрдам кўрсатилишини билдирди.
Шунингдек, агробизнес вакилларининг малакасини ошириш, уларни интеллектуал мулк, маркетинг ва қадоқлаш соҳаларида тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Жумладан, БИМТ доирасида қисқа муддатли курслар ва семинарлар ташкил этиш, ўзбек мутахассисларини замонавий билим ва кўникмаларга эга қилиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БИМТ ўртасида инновацион шериклик платформасини яратиш, ҳамкорликни институционал даражада кенгайтириш ҳамда навбатдаги босқич режаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг постсовет давлатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлари. Улар нима учун ташкил этилган?
Ўзбекистон | 09:30
-
TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан
Ўзбекистон | 09:00
-
ЖЧ саралаши. Фаластин аламли тарзда қолиб кетди, Саудия плей-оффда ўйнайди
Спорт | 08:47
-
Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди
Жаҳон | 08:37
Мавзуга оид

14:10 / 09.06.2025
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи

18:47 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

17:00 / 27.05.2025