Иқтисодиёт | 12:30 / 27.05.2025
2089
1 дақиқада ўқилади

Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади

Ўзбекистонда фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби 14 турдаги хомашё учун божлар 3 йил муддатга 1 фоиз этиб белгиланади. 

Ўзбекистонда фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби хомашёга божлар ставкалари камайтирилади. Бу ҳақда маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мебел таннархида импорт хомашё улуши 50-60 фоизни ташкил қилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар таннархни пасайтириш учун фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби хомашёга божни камайтиришни сўраган.

“Миллий маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши учун бунга розилик бераман”, - деди президент.

Мутасаддиларга 14 турдаги хомашё, фурнитура, аксессуар учун 3 йил муддатга импорт божини 1 фоиз этиб белгилаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Мебел учун ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилади.

Мавзуга оид

Эълонлар