Германия ташқи ишлар вазири: Украинадаги уруш борасидаги позициямиз АҚШ билан бир хил
Берлин ва Вашингтон Россиянинг Украинага қарши уруши бўйича умумий позицияга эга ва Москва музокаралар столига ўтиришни истайди, деди Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул АҚШга ташрифи чоғида.

Фото: Elizabeth Frantz/REUTERS
Германия ва АҚШ Россиянинг Украинага қарши уруши бўйича умумий позицияга эга, деди Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул 28 май, чоршанба куни Вашингтонга ташрифи чоғида. «Украинага келсак, биз, Германия ва Америка Қўшма Штатлари умумий позицияга эгамиз», — дея унинг сўзларини келтиради AFP. Вазир шундай давом этди: «Энди музокаралар йўли билан ечим топиш керак. Россия эса музокара столига ўтириши керак. Ҳаммамиз буни кутмоқдамиз». Шу мақсадда, дея қўшимча қилди сиёсатчи, Берлин ва Вашингтон кейинги қадамларини мувофиқлаштиришга келишиб олди.
Вадефулнинг сўзларига кўра, агар Россия тинч йўл билан келишувдан бош тортса, Европа ҳам, АҚШ ҳам «тегишли чоралар кўришга» тайёр. У ЕИнинг Москвага қарши 18-санкция пакетини ишлаб чиқиш ва америкалик сенаторларнинг чекловчи чоралар кўришга тайёрлигини эслатди. АҚШ президенти Доналд Трамп, ўз навбатида, давом этаётган ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга халақит бермаслик учун Россияга қарши санкциялар қўлламаслигини маълум қилди. У яна бир бор томонлар «келишувга яқин» эканини таъкидлади.
Ўша куни Fox News телеканалига берган интервюсида Йоханн Вадефул Украинада тинчликка эришиш истагини яна бир бор таъкидлади: «Ҳамма музокара тарафдори. Ҳамма икки томон ўзаро мақбул ечим топиши тарафдори. Лекин ҳозирда Россия бунга тайёр эмас», — деди у.
Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, Европа давлатларини Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди. Унинг эслатишича, бу уруш Россия томонидан бошланган ва у уни тўхтатишга тайёр эмас: «Шундай экан, биз Украинани қўллаб-қувватлашимиз ва ҳақиқатан ҳам ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳарбий қуроллар билан таъминлашимиз керак».
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

19:01 / 09.06.2025
Россияда украинлар ҳужуми оқибатлари акс этган кадрларни эълон қилганлик учун жарима ёзилмоқда

18:40 / 09.06.2025