SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
Учиришдан ярим соат ўтгач, Starship ракетасининг иккинчи поғонаси устидан назорат йўқолган. У атмосферага назоратсиз кирди ва эҳтимол Ҳинд океани устида парчаланиб кетган.

Фото: Sergio Flores/AFP
Америкалик мултимиллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси Starship ракетаси тўққизинчи синов парвози чоғида парчаланиб кетди. Бу ҳақда SpaceX компанияси 28 май, чоршанбага ўтар кечаси X ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Синов парвози унчалик ҳаяжонли бўлмаганидек, Starship тез ва режалаштирилмаган тарзда парчаланиб кетди. Жамоалар маълумотларни ўрганишда ва навбатдаги синов парвози устида ишлашда давом этади», дейилади постда.
Ракета-ташувчи 27 май куни Шарқий вақт билан 19:36 да (28 май куни Тошкент вақти билан 04:36) Техасдаги Starbase космодромидан ҳавога кўтарилди. Учиришдан тахминан ярим соат ўтгач, Starship иккинчи поғонаси устидан назорат йўқолди. AFP агентлиги хабарига кўра, ракета атмосферага назоратсиз кирган, шундан сўнг ёниб, Ҳинд океани узра парчаланиб кетган. SpaceX маълумотларига кўра, ҳодисага ёнилғи сизиб чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Starship космик кемасининг баландлиги 123 метрни ташкил қилади. Бугунги кунга келиб, у энг катта ва энг кучли космик ракета ҳисобланади, дея қайд этади AFP. SpaceX Starship'ни қайта фойдаланиш мумкин бўлган ракетага айлантириш мақсадини кўзламоқда, бу эса космик парвозлар харажатларини сезиларли даражада тежайди. SpaceX бош директори Илон Маск Starship 2026 йилда Марсга уча олишига умид қилмоқда.
Starship'нинг аввалги саккизта синовидан тўрттаси портлаш билан якунланган. Хусусан, ракетанинг юқори поғонаси март ойида портлаган. Ўшанда унинг қолдиқлари Баҳама ороллари устига қулаган. Январ ойи ўрталарида худди шундай ҳодиса натижасида вайроналар Кариб денгизидаги Теркс ва Кайкос оролларига тушган, деб эслайди AFP.
Мавзуга оид

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

15:04 / 09.06.2025
Маскнинг отаси Москвада: Илон хатога йўл қўйди

14:55 / 08.06.2025
ОАВ: Илон Маск Оқ уйда молия вазири билан ёқалашиб кетган

22:08 / 07.06.2025