Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Crew Dragon космик кемаси тижорат экипажи билан ХКСга учиб кетди
Экипаж икки ҳафта давомида ХКСда бўлиши режалаштирилган. Бу вақт давомида астронавтлар унинг бортида 60 га яқин илмий тадқиқотларни амалга оширади.

Фото: SpaceX
Кўп марталик Crew Dragon кемаси Axiom Space компанияси дастури доирасида тўрт нафар турист билан Халқаро космик станция (ХКС) томон учиб кетди.
Қайд этилишича, Crew Dragon кемаси SpaceX компаниясининг Falcon 9 ташувчи ракетаси ёрдамида Флориданинг Канаверал бурнидаги космик марказдан учирилган.
Экипаж таркибидан Axiom астронавти ва NASA’нинг собиқ астронавти, командир Пегги Уитсон, кема учувчиси, Ҳиндистон вакили Шубаншу Шукла, Венгрия ва Полшадан келган мутахассислар Тибор Капу ҳамда Славош Узнански ўрин олган.
Кема экипажи икки ҳафта давомида ХКСда бўлиши режалаштирилган. Бу вақт давомида астронавтлар унинг бортида 60 га яқин илмий тадқиқотларни амалга оширади.
Falcon 9 ракетаси ёрдамида кеманинг учирилиши 29 майда амалга оширилиши керак эди, аммо техник сабаблар, об-ҳавонинг ноқулайлиги, шунингдек, статик синов вақтида суюқ кислород оқиб кетгани сабаб у қолдирилганди.
Axiom астронавтларнинг биринчи тижорий миссияси 2022 йилнинг апрелида амалга оширилган. Аввалига у 10 кунга мўлжалланган эди, аммо Флорида соҳилларида кузатилган ноқулай об-ҳаво сабаб тўрт нафар астронавт станцияда режадагидан бир ҳафта кўпроқ вақт ўтказди. Axiom 1 миссияси ҳар бир аъзосининг парвози 55 миллион долларга баҳоланган. Космик туристлар билан парвозларни йилда икки-уч марта амалга ошириш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
Жаҳон | 19:42
-
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?
Ўзбекистон | 19:23
-
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи
Жаҳон | 19:18
Мавзуга оид

18:34 / 03.07.2025
Ўзбекистон осмонида қаторлашиб учаётган жисмлар кўринди. «Ўзбеккосмос» ҳолатни тушунтириб берди

09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади

22:35 / 25.05.2025
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди

23:30 / 04.05.2025