Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
Россия пойтахтига УУА ҳужуми фонида Домодедово, Жуковский, Внуково ва Шереметево аэропортларида вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Фото: Shutterstock/FOTODOM/isoprotonic
Москва 28 май, чоршанбага ўтар кечаси йирик дрон ҳужумига учради. 27 май кечки пайтдан 28 май соат 3.26 гача Россия пойтахти мэри Сергей Собянин Telegramʼда жами 33 та учувчисиз учиш аппарати томонидан қилинган ҳужумлар ҳақида маълум қилди.
Мэрнинг постларига кўра, бу дронларнинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган. Собянин қайси объектлар уларнинг нишони бўлиши мумкинлиги ва ҳужумларнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида маълумот бермади.
Айни пайтда Росавиация вакили Артем Кореняко 28 майга ўтар кечаси Telegramʼда фуқаролик самолётлари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аввалига Домодедово аэропортида, кейинроқ Внуково, Жуковский ва Шереметево аэропортларида ҳам уларнинг парвозига вақтинчалик чекловлар киритилганини ёзди.
Худди шундай чоралар Владимирдаги Семязино аэропортида, Ивановодаги Южний аэропортида, Костромадаги Сокеркино ва Ярославлдаги Туноша аэропортларида ҳам амалга оширилган, дейилади бошқа хабарда.
Айни пайтда "Москвач" Telegram-канали ярим тунда Москва вилоятидаги Троица ва Подолск шаҳарлари аҳолисига таяниб, у ерда «портлашлар» эшитилгани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

12:36 / 14.06.2025
Москва 1200 нафар Украина фуқаросининг жасадини Киевга топширди

12:21 / 10.06.2025
Россиянинг тунги ҳужумлари: Одессадаги туғуруқхонага дрон урилди

22:14 / 09.06.2025
Москва ва Пхенян ўртасида тўғридан-тўғри темирйўл қатновлари йўлга қўйилади

19:46 / 09.06.2025