Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
Россия фуқароларига ички паспортдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонга 30 кунга киришга рухсат берилиши мумкин.

Фото: РИА Новости
Россия, Қозоғистон ва Озарбойжон фуқароларининг ички паспортдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонга киришини соддалаштириш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда Россиянинг «Известия» нашри Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.
— Биз ҳамкор мамлакатлар фуқароларининг киришини соддалаштириш, жумладан, ички паспорт ёки ID карта билан 30 кунгача бўлган муддатга киришига рухсат бериш устида ишлаяпмиз. Ташқи ишлар вазирлиги бу борада музокаралар олиб бормоқда, таклифлар тайёрламоқда. Муддат келишувларга боғлиқ, бироқ мамлакат қулай саёҳатни таъминлаш, туризм ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда, деб «Известия» ТИВ матбуот хизматидан иқтибос келтирди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ички ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда кириш тизими аллақачон амал қиляпти. 2023 йилдан бошлаб икки республика фуқаролари умумий чегарадан чет эл паспорти билан бирга ID карта билан ҳам ўтиши мумкин.
Россия фуқаролари Марказий Осиёда айни пайтда ички паспорт билан фақат Қозоғистон ва Қирғизистонга кириши мумкин. Бироқ, Туркманистондан ташқари барча давлатлар билан визасиз режим мавжуд.
Ўзбекистонга кириш учун ҳозир Россия фуқароларига чет эл паспорти керак бўлади. Республикага 15 кундан ортиқ муддатга келган россияликлар мамлакатда бўлишнинг 15-кунидан кечиктирмай меҳмонхонада ёки паспорт идорасида яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтиши керак.
Таъкидланишича, кириш режимининг қулайлиги биринчи навбатда туристик саёҳатларнинг ўсишига таъсир қилади. 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 20 фоизга ошиб, 870 минг кишига етди. 2025 йилда мамлакат 1 миллион россиялик сайёҳни қабул қилишни режа қилган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди
Ўзбекистон | 14:35
-
Ҳафта бошида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 14:28
-
Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 14:11
-
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида
Жаҳон | 14:08
Мавзуга оид

23:43 / 21.06.2025
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди

22:13 / 21.06.2025
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади

19:04 / 21.06.2025
«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

14:23 / 21.06.2025