Ўзбекистон | 14:28 / 22.06.2025
6296
3 дақиқада ўқилади

Ҳафта бошида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

23 июн куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +39…+44 даражагача исийди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Ҳафта бошида Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилиши мумкин, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +21…+23 даража, кундузи +38…+40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-22 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +32…+37 даража, Устюртда +27…+32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +23…+28 даража, кундузи +37…+42 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +23…+28 даража, кундузи +39…+44 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим жойларда кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +28…+33 даража бўлади.

Шу билан бирга, «Ўзгидромет» 22 июн куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мавзуга оид