Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
Атлантика океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Фолкленд ороллари 200 йил давомида Аргентина ва Британия ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлиб келган. 1982 йилда ҳатто томонлар ўртасида қуролли тўқнашув ҳам юз берган.

Аргентина ҳукумати Буюк Британияни Фолкленд оролларига эгалик қилиш бўйича музокараларни давом эттиришга чақирди. Бунга Лондон Маврикийга Чагос архипелагини топширгани сабаб бўлди.
Аргентина Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, «Буюк Британия ва Маврикий ўртасидаги битим бу турдаги баҳсларни тинч йўл билан ҳал этиш мумкинлигига яққол мисол бўла олади». «Гап деколонизация жараёнида тарихий муҳим аҳамиятга эга воқеа ҳақида кетмоқда», — дейилади идора баёнотида.
22 май куни Британия бош вазири Кир Стармер Ҳинд океанидаги Чагос архипелагини Маврикийга топширилишига оид битим имзоланганини маълум қилди. Ҳужжат Диего-Гарция оролида Британия—АҚШ ҳарбий базасини сақлаб қолишни назарда тутади.
Атлантика океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Фолкленд ороллари 200 йил давомида Аргентина ва Буюк Британия ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлиб келган. 1982 йил апрелда улар ўртасида қуролли тўқнашув юз берган ва Аргентина мағлубиятга учраган. 2013 йил мартда ўтказилган овоз бериш жараёнлари натижасида кўпчилик ҳудуднинг Буюк Британия бошқаруви остида қолишини маъқуллаган. Аргентина томони ушбу овоз бериш жараёнлари натижасини тан олмаган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сув, қуёш ва инновация: хоразмлик фермерлар қандай қилиб ҳосилдорлик ва даромадни оширмоқда?
Жамият | 17:14
-
КХДР Украинадаги урушга қўшимча кучларни юборишга тайёрланмоқда – ОАВ
Жаҳон | 16:57
-
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди
Фан-техника | 16:50
-
Энг бадавлат 1 фоиз одамнинг бойлиги 33,9 триллион долларга кўпайди
Жаҳон | 16:24
Мавзуга оид

10:44 / 25.06.2025
Британия Россия ва Эрон таҳдидлари фонида урушдан хавотирда

12:07 / 21.06.2025
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

02:44 / 19.06.2025
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди

18:36 / 11.06.2025