Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув, қуёш ва инновация: хоразмлик фермерлар қандай қилиб ҳосилдорлик ва даромадни оширмоқда?
Иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва энергия харажатларининг ошиб бориши шароитида фермерлик фаолияти йилдан-йилга мураккаблашмоқда. Эндиликда ердан унум олиш учун фақат меҳнат эмас, балки замонавий технология ҳам керак. Хоразмлик фермерлар бу борада қандай тажриба тўплашди? Улар томчилатиб суғориш ва қуёш энергияси орқали қандай натижага эришмоқда?
Глобал иқлим ўзгариши, ерларнинг нотекислиги, сув ресурсларининг камайиши ва аҳоли сонининг ортиб бориши фермерликда янги муаммоларни юзага келтирмоқда. Эндиликда ер, сув ва қуёш нури билан ўз-ўзидан юқори ҳосил олиш тобора мушкул бўлмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ошиб бораётган бир пайтда, ҳосилдорликни кўпайтириш, харажатларни камайтириш ва вақтни тежаш учун қишлоқ хўжалигида замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шундай вазиятда хоразмлик фермерлар томчилатиб суғориш ва яшил энергия манбалари орқали ҳосилдорликни оширишга қандай эришишмоқда?
“2008 йил 27 гектар бўлди еримиз, 2014 йилдан кенгайиб 100 гектар бўлди. Ҳозир 36 нафар ишчимиз бор, янги замонавий техникаларимиз бор. Қишлоқ хўжалигида асосан техника бўлса иш кетаверади. 2022 йилда 22 гектар пахта даламизни томчилаб суғоришга мосладик. Шу йили 50 центнер ҳосил олдик, илгари 40 центнернинг ўзи орзу эди. Олган даромадимиз бир йилда қилган харажатимизни қоплаб кетди. Уни беш йилгача ишлатиш мумкин. 2023 йилда буғдой даласини ҳам томчилатиб суғоришга ўтдик – буям катта самара берди. Аввал 50–55 центнердан олган даламиздан 70 центнердан ҳосил олдик буғдойдан. Бу йил 10 гектар даламизни ҳам томчилатиб суғориш, ҳам пленка остига экдик. Шу даламиздан 70 центнердан ҳосил кутиб турибмиз. Агробанк ташкил қилган “Сувчилар мактаби”да ишчиларимизниям ўқитдик. Замонавий техникаларни ишлатишни, томчилатиб суғориш ускуналарини ишлатишни ўрганишди”, – деб таъкидлади фермер Тўравой Жумонов.
Бугунги кунда замонавий фермер фақат ерга эмас, технологияга ҳам таяниб ишлайди. Далани суғоришдан тортиб, ҳосилни йиғиштириб олишгача бўлган жараёнларда энергия тежамкор ускуналар, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари кенг жорий қилинмоқда. Бу нафақат сувни, ерга бериладиган минерал ўғитларни ҳам тежайди.
“Томчилатиш техникаларини ўрнатмасдан олдин, култиваторларда пахта даласида бир гектарига 1 тонна – 1 тонна 300 кг минерал ўғит кетарди. Мажбур эдик шуни беришга. Томчилатиб суғориш тизимида эса тўғридан тўғри тизимнинг ичига солиб жўнатилади – 5 кг минерал ўғит кетади. Бу билан сувдан ҳам, ўғитдан ҳам иқтисод қиляпмиз. Техника харажатлариям тежалади”.
Айниқса, қуёш панеллари орқали энергияни мустақил ишлаб чиқариш фермер хўжаликларининг барқарор ишлашида муҳим ўрин эгалламоқда. Эндиликда фермерлар қуёш нурларидан нафақат ҳосил етиштиришда, балки электр ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланмоқда. Шундай фермерлардан бири Камолиддин Юсупов айни пайтда қуёш панеллари орқали ўз эҳтиёжларини таъминлаш билан бирга фойда ҳам кўрмоқда.
“Ўтган 2024 йилнинг бошларида фермер хўжалигимизда электр энергиясидан қийинчиликлар бўлди. Нархлар ошди, тўлашга қийналдик. Шундан кейин хўжаликка фотоэлектр станциялари қуришга қарор қилдик. Бизнинг 120 гектар еримизда 9 та насос бор, электр нархи ошмаган вақтда бунга 120–130 млн сўм тўлардик. Февралда қуришни бошладик, март ойида ишга туширдик. Аввалига ўзим ҳам қўрқдим, лекин меҳнатларимиз ўзини мевасини берди. 2024 йилда электр тармоқларидан ток олмадик ҳисоб. Қуёш панелларидан олинган электр энергияси орқали далаларимизни суғордик. Ортиқча токни давлатга шартнома асосида сотиб, ўзимизга даромад ҳам бўлди. 2024 йилнинг март ойидан бошлаб то декабр ойигача бизнинг ҳисобимизга тахминан 60–70 млн пул тушди бундан”, – дейди у.
Давлат сиёсатида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йирик қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда, фермер хўжаликларида қуёш панеллари ўрнатилиши учун қулай шарт-шароит ва рағбатлантирувчи механизмлар жорий қилинмоқда. Мақсад — энергия тақчиллигини камайтириш, харажатларни қисқартириш ва ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

10:02 / 28.06.2025
Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими қўлга олинди

14:12 / 25.06.2025
Хоразмда фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди. Хатоликка йўл қўйган судяларга “ҳайфсан” берилди

20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

19:03 / 13.06.2025