Ўзбекистон | 12:41 / 27.06.2025
1455
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тирбандликларни прогноз қилишга қаратилган вазиятлар маркази иш бошлади

Пойтахт кўчаларида тирбандликларни барвақт прогноз қилишга қаратилган компютерлаштирилган вазиятлар маркази яратилди.

Сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда марказга татбиқ этилган интеллектуал транспорт платформаси автотранспорт оқимини кузатиш, таҳлил қилиш ва интеллектуал бошқаришга имконият яратиб беради.

Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайишига, автомобил йўловчиларининг вақтини тежаш, йўллардаги бахтсиз ҳодисалар сони камайиши, фавқулодда хизматлар ҳаракатини тезлаштириш ҳамда қарор қабул қилишда аниқ статистика орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади, дейилади ИИВ хабарида.

Бундан олдин президент пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлигини кўрсатиб ўтганди.

Мавзуга оид