Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
Башар Асаднинг махсус хизматлари мамлакат аҳолисининг учдан бир қисмини кузатган, деб хабар берди Суриянинг янги расмийлари.

Фото: Omar Snandiki / AP
Сурия президенти Башар Асад ҳукмронлиги даврида мамлакат махсус хизматлари саккиз миллионга яқин одам устидан кузатув олиб борган, қидирган ёки маълумотлар йиғган, деб хабар берди 25 май, якшанба куни янги ҳукумат ички ишлар вазирлиги.
«Гап махсус хизматлар ва бошқа идоралар маълумотга эга бўлган Сурия халқининг деярли учдан бир қисми ҳақида кетмоқда», — дея идора вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради dpa агентлиги. Унга кўра, саккиз миллиондан ортиқ одам сиёсий сабабларга кўра махсус хизматларнинг кузатувига тушган. Бу кўпинча «терроризмда» айбланган, ҳибсга олинган, қамоққа ташланган ёки кузатув остида бўлган намойишчилар ва режим мухолифларига тегишли.
Кўп одамлар назорат остида бўлганликларини фақат назорат-ўтказиш пунктларида қўлга олинганда ёки мамлакатни тарк этишга уринганларида билган, деди Сурия ҳукумати расмийси.
2024 йил охирида Суриядаги мухолифатнинг «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) бошчилигидаги қуролли кучлари мамлакатнинг йирик шаҳарларини, жумладан, пойтахт Дамашқни ҳам эгаллаб, диктатор Башар Асад режимини ағдаришга муваффақ бўлди. У отаси билан Сурияни ярим асрдан ортиқ бошқарган. Асаднинг ўзи ва оиласи Россияга қочиб кетди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
-
Ҳаво шарлари ёрдамида Ле-Бурже авиасалони ўтказилишини бузмоқчи бўлган фаоллар ҳибсга олинди
Жаҳон | 22:13 / 22.06.2025
-
Исроил армияси Эроннинг 4 та туманидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди
Жаҳон | 21:07 / 22.06.2025
Мавзуга оид

00:11 / 22.06.2025
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди

13:36 / 17.06.2025
Суриялик шифокор Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

14:42 / 07.06.2025