Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
The Insider нашрининг таъкидлашича, Анжелика Мелникова Беларус махсус хизматларининг ходими билан ишқий муносабатда бўлган.

Фото: AP
23 май, жума куни чоп этилган Thе Insider суриштирувига кўра, Беларус мухолифатининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши (МК) спикери, март ойи охирида ғойиб бўлган Анжелика Мелникова Беларус махсус хизматлари ходими Алексей Лобеев билан алоқада бўлган ва у билан унаштирилган.
Журналистлар Мелникованинг қариндошлари билан суҳбатлашиб, шунингдек, парвозлар ва чегарани кесиб ўтиш ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, жуфтлик муносабатларини 2023 йилда бошлаганини — август ойининг охирида улар Кубага бирга учиб кетишганини аниқлади. 2024 йилнинг январида Шри-Ланкага қилган сафаридан сўнг Мелникова дўстига «Беларусда яшовчи, Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қила олмайдиган эркак билан унаштирилгани» ҳақида гапирган, деб ёзади The Insider.
Лобеев билан унаштирилган пайтда Мелникова дўстларига эри билан ажрашганини айтган, аммо улар Варшавада бир хонадонда яшашни давом эттирган.
Нашрнинг ёзишича, Алексей Лобеев 1993 йилда Беларус ҳарбий хизматчиси оиласида туғилган, БДУнинг ҳарбий факултетини тамомлаган ва афтидан Беларус махсус хизматларида ишлайди. У ижтимоий тармоқларни юритмайди, журналистлар уни 2019 йилда Гроднодаги ҳарбий госпиталда беларуслик ҳарбий хизматчилар иштирокида бўлиб ўтган тадбирдан фақат битта фотосуратда топишга муваффақ бўлишди. Худди шу суратда Беларусь ГРУнинг ўша пайтдаги раҳбари Руслан Косигин ҳам бор.
Лобеевнинг аниқ қаерда ишлаши номаълум, деб ёзади Thе Insider: «БДУнинг ҳарбий факултети ҳам ГРУ, ҳам КГБ учун кадрлар тайёрлайди ва иккала идора ҳам сохта ҳужжатларни бериши мумкин, шунинг учун алоқадорликни аниқ белгилаш қийин (Россияда бўлгани каби, оралиқ вариант ҳам мумкин — ҳарбий контрразведка)».
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

22:32 / 26.06.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди

14:44 / 26.06.2025
Тихановский: Озод этилишим Беларус демократик ҳаракатига туртки беради

12:14 / 26.06.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусда бўлади

19:22 / 21.06.2025