БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
Исроил аскарлари Иордан дарёси Ғарбий соҳилига ташриф буюрган бир гуруҳ хорижий дипломатларга қарата огоҳлантирувчи ўқ узди. БМТ ҳодисани «қабул қилиб бўлмас ҳолат» деб атади.

Фото: Mohammad Mansour/AFP
21 май, чоршанба куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги X ижтимоий тармоғи орқали шундай баёнот берди: «Бугун Ғарбий соҳилдаги Женин яқинида Исроил мудофаа кучлари рўйхатга олинган дипломатик делегацияга қарата ўт очди, улар орасида немис дипломати ҳам бор. Биз бу асоссиз ҳужумни кескин қоралаймиз».
Бельгия ташқи ишлар вазири Максим Превонинг сўзларига кўра, ташриф Исроил армияси билан олдиндан келишилган ва дипломатлар «аниқ идентификация қилинадиган автомобиллар» карвонида ҳаракатланган, деб ёзади AFP.
«Бу дипломатлар, жумладан, БМТ ходимлари ҳам ўққа тутилди. Улар огоҳлантирганми ёки йўқми, буни қабул қилиб бўлмайди», деди чоршанба куни БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик. «Ўз ишини бажараётган дипломатларга ҳеч қачон ўқ узилмаслиги ёки ҳеч қандай тарзда ҳужум қилинмаслиги керак». БМТ вакили Исроил томонини «келажакда бундай ҳодисалар юз бермаслиги» учун чоралар кўришга чақирди.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) шундай баёнот берди: «Дастлабки терговга кўра, делегация тасдиқланган маршрутдан четга чиқиб, рухсат этилмаган ҳудудга кирди. Ҳудудда фаолият юритган ЦАХАЛ аскарлари уларни чалғитиш учун огоҳлантирувчи ўқ отди. Жароҳатланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ».
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазо жанубидаги Хон-Юнус аҳолиси эвакуациясини талаб қилмоқда
Жаҳон | 08:07
-
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди
Жаҳон | 08:03
-
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди
Жаҳон | 07:56
-
Исроилнинг Ғазога эрталабки ҳужуми оқибатида 29 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 07:44
Мавзуга оид

08:07
Исроил Ғазо жанубидаги Хон-Юнус аҳолиси эвакуациясини талаб қилмоқда

07:44
Исроилнинг Ғазога эрталабки ҳужуми оқибатида 29 фаластинлик ҳалок бўлди

07:41
БМТ: Ғазода атиги 4,6 фоиз фойдаланишга яроқли экин майдони қолди

19:39 / 02.07.2025