АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
Мусобақаларда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган моддалардан фойдаланишга рухсат берилади.

Фото: The Guardian
Лас-Вегасда спорт мусобақалари бўлиб ўтади, унда спортчиларга тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга рухсат берилади, ҳатто допинг препаратларини қўллаш тавсия этилади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Тарихдаги биринчи Enhanced Games 2026 йил 21–24 май кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мусобақа дастурига югуриш, сузиш ва оғир атлетика киради. Атлетлар жаҳон спортида тақиқланган дори воситаларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Enhanced Games спорт ва илм-фандаги инқилоб ва элита мусобақаларида фармацевтика билан технологик янгиликлар одатдаги ҳол бўлган келажак сифатида эътироф этилмоқда.
Мусобақа иштирокчилари анъанавий антидопинг тестларидан ўтмайди, аммо шифокорлар назоратида бўлади. Улар қандай моддаларни ишлатганини ошкор қилиши керак.
Enhanced Games иштирокчиларига катта мукофотлар ваъда қилинган. Масалан, 100 метрга югуриш ёки 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича янги жаҳон рекорди учун 1 миллион доллар олиш мумкин.
Танлов сармоядорлари орасида кенжа Доналд Трамп бошчилигидаги 1789 Capital фирмаси ҳам бор.
Ўйинларни допингдан фойдаланган ҳолда ўтказиш ғояси расмий спорт органларининг норозилигига сабаб бўлди. «Бу хавфли масхарабозлик шоуси, ҳақиқий спорт эмас», деди АҚШ антидопинг агентлиги бош директори Трэвис Тайгерт.
Ушбу ўйинларда иштирок этишга рози бўлганлар орасида сузиш бўйича икки карра жаҳон чемпиони австралиялик Жеймс Магнуссен ҳам бор.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Катта АЭС битими, Фарғонадаги “маска-шоу” ва қулаётган доллар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 08:03
-
«Фордо энди йўқ» – АҚШ Эрондаги ядровий объектларга зарба берди
Жаҳон | 06:21
-
Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 06:02
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
Мавзуга оид

18:13 / 21.06.2025
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди

11:20 / 21.06.2025
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди

00:40 / 21.06.2025
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди

00:03 / 21.06.2025