Британияликлар Эверестни янги усулда забт этди
Тўрт нафар британиялик дунёдаги энг баланд чўққи — Эверестга 5 кундан камроқ вақт ичида чиқишга муваффақ бўлди.

Тўрт нафар британиялик алпинист тарихда биринчи бўлиб Эверест чўққисини ксенон ингалацияси ёрдамида забт этди — бу инерт газ айрим тадқиқотларга кўра организмнинг гипоксияга (кислород етишмовчилигига) яхшироқ мослашишига ёрдам беради, деб ёзмоқда Reuters.
Экспедиция атиги 4 кун ва 18 соатни ташкил этди — бу стандарт иқлимлаштиришсиз кўтарилиш учун рекорд муддат.
Жамоа таркибидан Буюк Британиянинг фахрийлар ишлари бўйича вазири Алистер Карнс ҳам ўрин олди. Экспедиция аввалида алпинистлар уч ойлик тайёргарликдан ўтган: улар кислород даражаси пасайтирилган гипоксик чодирларда машқ қилган ва Непалга йўл олишдан икки ҳафта олдин немис клиникасида ксенон ҳидлаган.
Одатда дунёнинг энг юқори чўққисига чиқиш учун иқлимлашиш жараёнига олти ҳафтадан саккиз ҳафтагача вақт кетади. Тегишли мослашувсиз бундай кескин кўтарилиш мутахассислар орасида жиддий ташвиш туғдиради. Айрим олимларнинг ҳисоблашича, ксенон эритропетин — кислород етишмовчилигига қарши курашадиган оқсилни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Аммо ҳозирга қадар унинг самарадорлиги ёки тоғли ҳудудларда хавфсиз эканини исботловчи ишончли далиллар мавжуд эмас.
Халқаро алпинизм федерациясининг огоҳлантиришича, ксенондан нафас олиш хавфли бўлиши мумкин, Непал экспедиция операторлари уюшмаси президенти эса иқлимлашиш жараёнисиз Эверестга кўтарилиш, тоғ туризмининг асосий қоидаларига зид эканини маълум қилди.
Лукас Фуртенбах экспедицияси ташкилотчиларининг таъкидлашича, чўққини тезроқ забт этиш экологияга камроқ зарар етказади ва алпинистлар учун камроқ таҳдид туғдиради, чунки улар хавфли муҳитда камроқ вақт ўтказади.
Аввалроқ британиялик алпинист Кентон Кул Эверестга 19 маротаба кўтарилиб, дунёдаги энг баланд чўққини энг кўп забт этган чет элликлар орасида янги рекордни ўрнатгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

20:05 / 19.05.2025
Британиялик алпинист Эверестга чиқиш бўйича янги рекорд ўрнатди

18:29 / 29.04.2025
Непал тажрибасиз алпинистларга Эверестга чиқиш учун рухсат бермайди

15:06 / 22.01.2025
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида

17:56 / 21.01.2025