Халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия кимларга ва қай тартибда берилади?
ССВ матбуот хизмати ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Шаҳобиддин Гулямовдан жавоб олди.
— Халқ табобати ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятга лицензия бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги ягона Низом талаблари асосида амалга оширилади, — дейди Ш.Гулямов.
— Ушбу лицензия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фақат юридик шахслар учун берилади.
Бунинг учун юридик шахс ўз электрон рақамли имзоси (ЭРИ) ёрдамида «Лицензия» ахборот тизими (license.gov.uz) орқали электрон шаклда ариза юборади.
Ариза 30 кун муддатда кўриб чиқилиб, унинг учун тўланадиган йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварини ташкил этади. Шунингдек, лицензия берилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Тиббий фаолиятга лицензия олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
- врач мутахассис — олий тиббий маълумотга, халқ табобати ихтисослиги бўйича амалдаги малака тоифасига ҳамда сўнгги беш йил ичида малака оширгани тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши (тиббий маълумоти бўлмаган мутахассислар учун Республика халқ табобати илмий-амалий маркази томонидан халқ табобати бўйича ўқув курсини тугатгани бўйича берилган гувоҳнома) эга бўлиши;
- тиббиёт ходимида — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация талаб этилса);
- мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар;
- мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган метрологик ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос ускуналар ҳамда бошқа техника воситалари.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам халқ табобати бўйича тиббий фаолият юритиши мумкин.
Бунинг учун улар Республика халқ табобати илмий-амалий марказида тегишли ўқув курсини тамомлаб, махсус гувоҳнома олиши ҳамда юридик шахс ташкил этиб, халқ табобати ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятга лицензия олиши талаб этилади.
Шунингдек, лицензия олмоқчи бўлган юридик шахсда мавжуд бўлиши талаб этиладиган тиббий асбоб-ускуналар рўйхати Адлия вазирлигида 2017 йил 28 июлда 2905-сон билан рўйхатдан ўтказилган талабларнинг 54 прим-1 ва прим-2-бандлари билан белгиланган.
Ушбу фаолиятга лицензия олишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликларининг ҳудудий бошқармалари билан келишиш талаб этилади.
Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар 131 та юридик шахс Соғлиқни сақлаш вазирлигидан халқ табобати ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятга лицензия олган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ФСБ россиялик олимлар орасида «хитойлик жосусларни» қидирмоқда
Жаҳон | 13:29
-
Тошкентда 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаб келган фуқаро ушланди
Ўзбекистон | 13:01
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қилишга қаратилган вазиятлар маркази иш бошлади
Ўзбекистон | 12:41
-
Эрдўған: Трамп Туркияда Путин билан учрашишга тайёр
Жаҳон | 12:39
Мавзуга оид

15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади

17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин

02:22 / 19.04.2025
«Сабаби коррупция билан боғлиқ» — соғлиқни сақлаш вазири яроқлилик муддати жуда қисқа дори-дармонлар сотиб олинаётгани ҳақида

08:09 / 20.02.2025