Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
Пулли тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибига ўзгартириш киритилди.

Фото: Kun.uz
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан, пулли тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибига ўзгартириш киритилди.
Янги тартибга кўра, тиббий хизматга тўлов қийматини белгилашда, рентабеллик кўрсатиладиган тиббий хизмат таннархининг 20 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
8 майга қадар амал қилган тартибда, тиббий хизматга тўловнинг энг кўп қиймати даволаш-профилактика муассасаси томонидан бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилаётган айнан шундай хизматлар қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилганди.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, мазкур ўзгариш давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар учун тўловларнинг 4,8 каррага ошишига олиб келиши мумкин.
Иқтисодчининг тушунтиришича, эски тартиб бўйича 100 минг сўмлик қийматга эга бўлган хизмат учун 25 минг сўм ундириш мумкин бўлган. Тасдиқланган ўзгаришларга кўра, таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизмат учун тўлов 120 минг сўмдан ошмаслиги керак бўлади.
Kun.uz бу масалада Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилди, аммо изоҳ ола олмади.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Мавзуга оид

21:27 / 12.06.2025
Прописканинг қайтиши, кутилганидан тезроқ инфляция — маҳаллий дайжест

10:40 / 09.06.2025
Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

16:23 / 02.06.2025
Май ойида инфляция 1,5 фоизгача тезлашди. Бунга электр ва газ нархларининг ошиши катта таъсир кўрсатган

13:41 / 27.05.2025