Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришлар таҳлилини тақдим этди.

Фото: Kun.uz
Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик кетма-кет икки ойлик пасайишдан сўнг, апрель ойида барқарор тикланишни кўрсатди. Ой давомида битимлар ҳажми 20 фоизга ошиб, 24 мингтани ташкил этди.
Апрель ойида кўчмас мулк бозоридаги ҳудудий динамика барқарор ўсишни кўрсатиб, республиканинг ҳеч қайси ҳудудида битимлар ҳажмида пасайиш қайд этилмади.
Фаолликнинг энг сезиларли ўсиши Наманганда (39 фоиз), Самарқанд (29 фоиз) ва Бухоро вилоятларида (27 фоиз) қайд этилди.
Апрель ойида Ўзбекистонда иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда ўсиш 2,4 фоизни ташкил этди.
Ўсиш суръатлари Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида юқори қайд этилган.
Апрель ойида Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори нисбатан барқарорликни кўрсатди. Иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармаган (0,3 фоиз пасайиш). Йиллик ҳисобда ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи кўчмас мулк бозорларида нархларнинг пасайиши кузатилди.
Иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 6,3 фоизга камайган бўлса, бирламчи уй-жой сегментида эса пасайиш 4,2 фоизни ташкил этди. Иккиламчи уй-жой нархларининг энг катта пасайиши Чилонзор (10,7 фоиз), Мирзо Улуғбек (9,4 фоиз) ва Яшнобод (8,2 фоиз) туманларида кузатилди.
Бирламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли пасайиши Учтепа (15,3 фоиз), Шайхонтоҳур (13,3 фоиз) ва Юнусобод (8,8 фоиз) туманларида кузатилди.
Апрель ойида Тошкент шаҳрида ижара нархларининг барқарорлик кузатилди. Ўртача ижара нархи ўтган ойдаги кўрсаткични сақланиб қолди ва бир квадрат метр учун 8,1 долларни ташкил этди.
Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқорилигича қолмоқда. Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10,4 долларни ташкил этади.
Йиллик ҳисобда ўртача ижара нархларининг пасайиши секинлашиб, 3 фоизни ташкил этди. Йил давомида ижара нархларининг энг сезиларли пасайиши Учтепа, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида қайд этилди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 84 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 07:48
-
Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий жиноятларда айблади
Жаҳон | 07:47
-
Эрон: Исроил ҳужумларида 606 киши ҳалок бўлди, 5332 киши жароҳат олди
Жаҳон | 07:44
-
БМТ бош котиби Эрон ва Исроилни оташкесимга риоя қилишга чақирди
Жаҳон | 07:24
Мавзуга оид

11:39 / 20.06.2025
Латвия Россия ва Беларус фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлади

16:00 / 19.06.2025
Малайзия кўчмас мулк компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи

10:50 / 12.06.2025
Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгарди

11:48 / 11.06.2025