Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
Мадриддаги аэропортда яшаётган бошпанасизлар сони 500 кишига яқинлашди. Уларнинг айримлари ёнида пичоқ кўтариб юриб, бошқаларга хавф туғдирмоқда.

Фото: Daily Mail
Испаниянинг энг йирик аэропортларидан бири — Мадрид-Баражасда бошпанасизлар сони кескин ошмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Испания ОАВ маълумотларига кўра, аэропортдаги «рўйхатдан ўтмаган фуқаролар» сони 50 кишидан қарийб 500 кишига қадар ошган.
Қайд этилишича, айниқса вазият 4-сонли терминалда мураккаблашган, чунки расмийлар олдинроқ аэропортнинг бошқа ҳудудларида яшаб келган бошпанасизларнинг аксариятини шу ерга кўчирган. Гувоҳлар ҳожатхоналар поли, экранлар орти ва ресторанлар залида ухлаб ётган инсонларни суратларга олган. Аэропорт ходимлари санитария шароити ёмонлашгани, тажовуз ҳолатларидан шикоят қиляпти — баъзи уйсизлар пичоқ кўтариб, гиёҳванд моддалар ҳам истеъмол қилмоқда.
Яқинда қандалалар кўпайиши хавфи сабаб алоҳида ҳудудларни дезинфекция қилишга тўғри келган. Касаба уюшмалари ходимлари туристларни ҳимоя қилиш ва бошпанасизларни керакли шароитлар билан таъминлаш учун зудлик билан чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.
Аэропортдан қўним топганларнинг аксарияти — меҳнат бозоридаги омадсизликлардан кейин бошпанасидан айрилган мигрантлардир. Исми Фернандо бўлган перулик эркакнинг тан олишича, у тунаб кетилиши хавфи борлиги сабаб «бир кўзини очган ҳолда» ухлашга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, унинг айтишича, барча бошпанасизлар ҳам хавф туғдирмайди ва уларнинг аксарияти шунчаки мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган.
Нашрга кўра, расмийлар эҳтимолий чораларни муҳокама қилиб, полиция терминалларни назоратдан ўтказаётган бир пайда полда ухлаётган фуқаролар сони ўсишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

21:48 / 27.06.2025
Испаниялик тадқиқотчилар ҳафтасига тўрт кунлик иш режимининг самарадорлигини исботлади

11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

23:30 / 25.06.2025