Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Миллиардер Ричард Брэнсонга тегишли компания илгари суборбитал парвозлар учун чипталарни ҳар бир ўрин учун тахминан 600 минг доллардан сотган.

Virgin Galactic 2026 йилнинг биринчи чорагида чипта савдосини қайта бошлаганидан сўнг, космик туризм парвозлари учун нархларни оширишни режалаштирмоқда. Bloombergʼнинг ёзишича, компания 2024 йил июнида парвозларни вақтинча тўхтатган.
Миллиардер Ричард Брэнсон асос солган компания илгари суборбитал парвозлар учун чипталарни ҳар бир ўрин учун тахминан 600 минг доллардан сотган. Бироқ 2026 йилда нархлар қанчага кўтарилиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Virgin Galactic’ка кўра, илмий-тадқиқот миссиясини амалга оширадиган янги космик кеманинг илк парвози 2026 йил ёзига мўлжалланган. Астронавтларнинг парвозлари эса куздан қайта тикланади.
Янгиланган Delta кемалари аввалги моделлардан фарқли равишда тўрт нафар эмас, олти нафар йўловчини сиғдира олади. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, улар ҳозирда космосга парвоз қилишни кутаётган мижозлар навбатини тахминан бир йил ичида тугатишга муваффақ бўлади.
Virgin Galactic’нинг сўнгги космик туристик парвози 2024 йил 8 июнда бўлиб ўтган. Унда Туркия, АҚШ ва Италиядан келган йўловчилар иштирок этган ва улар космосда тахминан бир соат вақт ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июл ойида миллиардер Жефф Безос шахсан Blue Origin компаниясининг New Shepard ракетасида коинотга учганди. Ўшанда у билан бирга бортда унинг акаси Марк, 82 ёшли учувчи Уолли Фанк ва 18 ёшли нидерландиялик Оливер Дэмен бўлган. Жорий йилнинг феврал охирларида Blue Origin капсуласи космосга туристик парвозни муваффақиятли амалга оширганди. Апрел ўрталарида эса Blue Origin компанияси фақат аёллардан иборат экипаж билан New Shepard ракетасини учиришга муваффақ бўлди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади
Ўзбекистон | 15:51
-
ЮНИСЕФ: Украинада тобора кўпроқ болалар уруш қурбонига айланмоқда
Жаҳон | 15:44
-
Май ойида Ўзбекистонга 1,1 млндан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди
Ўзбекистон | 15:43
-
Сулҳга “ижобий” жавоб берган Ҳамас, Европага бож қўллаган Хитой ва «Катта ажойиб» қонунни имзолаган Трамп – кун дайжести
Жаҳон | 14:59
Мавзуга оид

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

17:37 / 22.04.2025
Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади

20:20 / 30.03.2025
Космик чиқиндиларни йўқ қилишга қодир сунъий йўлдошлар яратилмоқда

01:29 / 26.02.2025