Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади
“Ҳудудий электр тармоқлари”га кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятларда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар режали таъмирлаш ишлари ва тармоқларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ. Компания узилишлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларини яхшилашга ваъда берди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Сўнгги кунларда пойтахт аҳолиси ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида электр таъминотида узилишлар кўпайгани ҳақида ёзяпти. Хусусан, Spot нашри электр таъминотидаги узилишлар “одатий ҳолга айланиб бораётгани”ни айтган тадбиркорларнинг фикрларини жамлаб мақола эълон қилганди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий муносабат билдириб, айни пайтда Тошкент шаҳри ва вилоятларда “куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш” ҳамда давлат дастурлари, соҳага оид қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқларида янгилаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
“Тармоқларни янгилаш ва мавсумга тайёргарлик ишлари кечиктириб бўлмайдиган юмушлар сирасига кириб, айни пайтда ёзнинг иссиқ кунларига қарамасдан ҳам олиб бориляпти. Шу билан бир қаторда куннинг иссиқ кунларида маълум ҳудудларда авариявий ҳолатлар юзага келиши ҳам электр энергиясида узилишларни вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолатлар жамиятнинг туман, шаҳар электр таъминоти бўлимларининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан қисқа муддатларда бартарф этилиши таъминланяпти”, дейилади хабарда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраб, электр энергиясининг режалаштирилган узилишлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларини яхшилашга ваъда берди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилнинг май ойида ижтимоий истеъмол стандартлари жорий этилган ҳолда, аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий нархи 295 сўмдан 450 сўмга оширилганди. Жорий йилнинг 1 майидан базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) 450 сўмдан 600 сўмга кўтарилди.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

15:37 / 30.07.2025
Иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади

23:59 / 25.07.2025
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда

09:08 / 24.07.2025
Ўзбекистон энергетика соҳасига микроинвестициялар жалб қилинади

11:40 / 23.07.2025