Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади
Аввалига орбитада озиқ-овқатнинг асосий таркибий қисмлари — оқсил, ёғ ва протеин етиштирилади. Кейин эса улардан оддий овқат тайёрлаб кўрилади.

Фото: Frontier Space
Европа космик агентлиги космонавтлар учун мазали ва одатдаги таомларни орбитанинг ўзида тайёрлаш имкониятини синовдан ўтказмоқда. Кейинчалик бу усулдан Ой ва Марсда фойдаланиш мумкин бўлади, деб хабар бермоқда BBC.
Британиянинг Frontier Space компанияси Лондон империал коллежи билан ҳамкорликда шуғулланаётган лойиҳа лаборатория шароитида озиқ-овқатнинг асосий таркибий қисмлари — оқсил, ёғ ва протеинни етиштириш, кейин эса улардан оддий овқат тайёрлашни ўз ичига олади.
Қайд этилишича, тажрибанинг муваффақиятли кечиши космонавтлар учун мўлжалланган егуликлар қийматини сезиларли даражада туширишга имкон беради — ҳозирда бир космонавтнинг бир кунлик егулик тахминан 26 минг долларга тушади.
Таржибанинг биринчи босқичи доирасида SpaceX компаниясининг Falcon 9 ташувчи ракетаси ёрдамида орбитага генетик жиҳатдан ўзгартирилган ачитқи ҳужайраларини ўз ичига олган биореакторга эга сунъий йўлдош учирилган. Сунъий йўлдош Ерга қайтганидан кейин олимлар ачитқилар ҳолатини ўрганади. Натижалар озиқ-овқатнинг асосий компонентларини етиштириш учун биореактор яратиш имконини беради. У эса ўз навбатида кейинги йил орбитага учирилади.
Олимларнинг сўзларига кўра, ушбу элементлардан 3D-принтер кўринишидаги қурилмадан фойдаланган ҳолда исталган таомни тайёрлаш мумкин бўлади. Империал коллежида рецептлар аллақачон ишлаб чиқилмоқда. Тажриба таомларидан бири — соусли тефтел, британиялик биринчи астронавт Хелен Шарман уни татиб кўришга ҳам улгурган. У таомни «жуда мазали» ва «иштаҳани қўзғатадиган» деб таърифлаган.
Мавзуга оид

01:39 / 17.05.2025
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади

23:30 / 04.05.2025
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди

22:22 / 18.04.2025
«Ўзбеккосмос» SpaceX билан сунъий йўлдош учириш имкониятини муҳокама қилди

21:39 / 17.04.2025