Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
Президент Эрдўған Украинадаги келишув бўйича музокараларни қўллаб-қувватлаш ниятида. Россия ва Украина раҳбарлари тайёр бўлгач, Туркия уларни қабул қилишга рози. АҚШ давлат котиби Рубио 16 май кунги музокаралар муваффақият қозонишига шубҳа қилмоқда.

Фото: DHA
Туркия Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Володимир Зеленский музокараларга тайёр бўлса, уларни ўз ҳудудида ўтказишга рози, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 15 май, пайшанба куни Анқарада Зеленский билан учрашувдан сўнг.
«Президент Эрдўған Россия ва Украина ўртасида музокараларни бошлаш учун тарихий имконият туғилганини эълон қилиб, техник ва етакчилар даражасидаги музокараларни кучли қўллаб-қувватлашини билдирди», — дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Эрдўған Украина атрофидаги можаро ҳозирги босқичда тўғридан тўғри музокаралар йўли билан ҳал этишни талаб қилишини алоҳида таъкидлади ва томонларни умумий позицияда келишиб олишга чақирди.
Анқарада Эрдўған ва Зеленский ўртасидаги музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Уларда Туркия мудофаа вазири Ясар Гулер, Миллий разведка бошқармаси бошлиғи Иброҳим Калин, Туркия президентининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Акиф Чагатай Қилич иштирок этди.
Айни пайтда Туркиянинг жанубидаги Анталия вилоятида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Украина ва Россия ўртасидаги урушни тўхтатиш учун тўғридан тўғри музокараларни осонлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг уран бойитиш заводида деярли барча центрифуга йўқ қилингани айтилди
Жаҳон | 02:03
-
ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 01:07
-
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради
Жаҳон | 00:30
-
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

21:00 / 16.06.2025
Зеленский ва Трамп Канадада учрашади

14:09 / 16.06.2025
Эрдўған: Исроил Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитмоқчи

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

11:09 / 05.06.2025