Ўзбекистон | 17:31 / 15.05.2025
1738
4 дақиқада ўқилади

Ҳар йили 1 миллион ўқувчи Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 май куни мактаб таълими юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Таъкидланишича, бугунги кунда туманларда “Баркамол авлод” мактаблари, 14 та ҳудудда “Ёшлик” спорт жамияти ва Республика ўқувчи ёшлар маркази бор. Лекин 219 та “Баркамол авлод” мактаби 350 минг болани қамраб олган. Энди “Баркамол авлод” мактаблари, “Ёшлик” спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлашиши белгиланди.

Бу марказлар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий, креатив йўналишлар асосида жиҳозланади. Уларда хорижий тилларни ўқитиш, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация каби янги тўгараклар очилади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва пойтахтдаги “Баркамол авлод” марказларида камида 100 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси” ташкил қилинади.

Мутасаддиларга қизиқарли туризм тўпламларини қилиб, ҳар йили 1 миллион ўқувчини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилиш топширилди.

Саноқли кунлардан кейин 6 миллиондан зиёд ўқувчи ва 1 миллиондан ортиқ талаба таътилга чиқиши айтилди. Ёз ойларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилди.

Барча ҳокимлар ва таълим соҳаси раҳбарларига ёзги таътил вақтида барча таълим муассасаларининг спорт майдончаси ва ўқув хоналарида ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгаракларини очиш топширилди.

Масалан, ўзлаштириш даражаси паст мактабларга оқсаётган фанлар бўйича энг яхши мутахассислар жалб қилиниб, ўқувчилар учун ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилинади.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш учун 900 га яқин театр, маданият марказлари ва концерт заллари, ҳудудларда 1,5 мингга яқин спорт майдончалари, 200 та оромгоҳ, 2 мингдан ортиқ туризм объектлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга жойлардаги амфитеатр ва сайилгоҳларда ҳар куни концерт ва мусиқа кечалари ўтказиш, маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этиш топширилди.

Пойтахтдаги Янги Ўзбекистон боғи ва паркларда ҳар куни очиқ осмон остида концертлар уюштирилади. Бу ишларни спорт соҳасида ҳам ташкил қилиб, 6 миллион ёшларни қамраб олишга кўрсатма берилди.

Ёзги оромгоҳларда ёшлар “Ибрат фарзандлари”, “Қизлар академияси”, “Мутолаа” лойиҳалари билан қамраб олинади. 100 минг ўқувчи учун мактабларда “кундузги оромгоҳ” фаолияти йўлга қўйилади.

“Заковат” интеллектуал ўйинининг мактаб лигаси ташкил этилади.

“Рақамли авлод” лойиҳаси доирасида камида 50 минг ёш ўқитилиб, ҳудудларда IT ва киберспорт турнирлари ўтказилади. Бунда “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси бўйича туман ва вилоят танловлари ўтказилади.

“Менинг маҳаллам – менинг фахрим” лойиҳаси доирасида ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича 100 минг ёш волонтёрликка жалб қилинади.

150 дан ортиқ сунъий, шунингдек, барча табиий сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш, бунда ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

“Ёшлар туризми ойлиги” ўтказилиб, 1 миллион ёшлар учун музей ва тарихий обидаларга экскурсиялар ташкил қилинади.

Умуман, айтилган топшириқ ва тадбирлар ижросини назорат қилиш учун штаб тузилиши, бу масала шахсан президент назоратида бўлиши таъкидланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти