Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
Оқ уй раҳбари, шунингдек, самолёт янги Boeing самолётлари етказиб берилгунга қадар вақтинча президентнинг «Биринчи борти» (Air Force One) вазифасини бажаришини қўшимча қилди.

Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трампга Қатар томонидан совға қилинадиган Boeing 747 самолёти АҚШ Мудофаа вазирлигига (Пентагон) топширилишини маълум қилди.
Президент самолёт ўзига эмас, балки АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига, яъни Пентагонга берилганини таъкидлади. «Бу Қатарнинг совғаси, биз уни кўп йиллар давомида муваффақиятли ҳимоя қилганмиз», деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, самолёт янги Boeing самолётлари етказиб берилгунга қадар вақтинча президентнинг «Биринчи борти» (Air Force One) вазифасини бажаришини қўшимча қилди.
«Агар яхши меҳнатимиз учун бизни мукофотлайдиган давлатдан бундай самолётни текинга олсак, нега ҳарбийларимиз, демак, солиқ тўловчилар ҳам юзлаб миллион доллар тўлаши керак? Бунинг ўрнига, бу маблағлар Американи яна буюк қилиш учун ишлатилади. Давлатимиз номидан бундай совғадан фақат аҳмоқ одам бош тортиши мумкин», деди Трамп.
The New York Times хабарига кўра, Қатар расмийлари таклиф ҳали ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидлаган. Оқ уйнинг маълум қилишича, олинган барча совғалар амалдаги қонунчиликка мувофиқ декларация қилинади.
Аввалроқ Трамп президентнинг ҳозирги самолёти (Air Force One) 40 йилдан бери ишлатилаётгани ва эскириб бораётганини, шунинг учун Қатар амирига тегишли Boeing 747-8 қаср-самолётини қабул қилишини, у мутлақо бепул бўлишини айтган эди.
Айни пайтда Конгресснинг демократ аъзолари самолётнинг нархи тахминан 400 миллион доллар эканлигини таъкидлаб, Трампнинг президентлик муддати тугаганидан кейин самолётдан фойдаланиши аҳлоқ меъёрларига тўғри келишига шубҳа билдирмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди
Жаҳон | 09:30
-
Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади?
Ўзбекистон | 09:03
-
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:41
-
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон | 08:36
Мавзуга оид

00:40
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди

00:03
Трампнинг «Америка смартфони» аслида хитойники бўлиб чиқди - ОАВ

22:42 / 20.06.2025
АҚШ Эроннинг мудофаа саноатига қарши санкциялар жорий қилди

16:26 / 20.06.2025