Ўзбекистон | 11:55 / 13.05.2025
6961
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши ва шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди

14−16 май кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундузи +39…+41 даража, жануб ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача иссиқ бўлади. 16−17 май кунлари баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда.

Фото: Ўзгидромет

«Ўзгидромет» 14−16 май кунлари Ўзбекистонда кутилаётган жуда иссиқ об-ҳаво ҳақида фавқулодда маълумот эълон қилди.

14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15–16 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39…+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача кўтарилади.

14–15 май кунлари шимолий ва чўл зоналарида, 16–17 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонли қор ёғиши кутилмоқда.

17 май куни айрим туманларда шамолнинг тезлиги 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Мавзуга оид