Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади
Сешанбадан бошлаб Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37…+40, баъзи жойларда +41…+42 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов
12–16 май кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат айрим тоғли ҳудудларда 12–13 май кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Душанба кундузи ҳаво ҳарорати +32…+35 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37…+39 даражагача бўлади.
Сешанбадан республика ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво +37…+40 даражагача, баъзи жойларда +41…+42 даражагача исийди.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Бугун кундузи ҳарорат +33…+35 даража, 13−14 майда +35…+38 даража, 15−16 майда +38…+41 даража бўлади. Кечалари ҳарорат +19…+21 даражадан +23…+25 даражагача кўтарилади.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Мавзуга оид

13:20 / 23.06.2025
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

10:45 / 23.06.2025
Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти

12:36 / 20.06.2025
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

12:01 / 20.06.2025