Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Тошкент ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновлари сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда.

Фото: Aviation Spotters Mongolia
Uzbekistan Airports компанияси Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси билан музокараларнинг иккинчи босқичини ўтказди.
Йиғилишда иштирок этиш учун авиакомпания бош директори Пуревжав Мунхжаргал Тошкентга келди. Томонлар Тошкент ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Авиакомпания жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Embraer 190 самолётларида ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Музокараларда, шунингдек, Мўғулистон авиаташувчиси раҳбари Тошкентни нафақат истиқболли, сайёҳлар ва ишбилармонлар учун қизиқарли манзил, балки Мўғулистон ва қўшни давлатлар йўловчиларининг парвозлари учун кенг имкониятлар очиб берувчи транзит ҳаб сифатида ҳам кўришини таъкидлади.
Hunnu Air — 2011 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Улан-Батор шаҳрининг Чингизхон халқаро аэропортида жойлашган хусусий мўғул авиакомпанияси. Авиакомпания ички ва халқаро парвозларни ATR 72-500 ва Embraer 190 самолётларида амалга оширади.
Мавзуга оид

21:45 / 29.04.2025
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж

20:31 / 20.03.2025
Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди

16:16 / 15.03.2025
Андижон халқаро аэропортида аэродром реконструкциясининг 1-босқичи якунланди

17:44 / 27.02.2025