Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
Ҳужжатлар орасида паспортлар, партия билетлари, пропаганда материаллари, оқ-қора суратлар, варақалар, қайд дафтарлари ҳам мавжуд. Айрим ҳужжатларда эса Адолф Ҳитлернинг имзосини учратиш мумкин.

Фото: AP
Аргентина Олий суди жойлашган Буэнос-Айресдаги собиқ Адлия саройи ертўлаларидан Германиядаги фашистлар режимининг 1930-1940 йиллардаги фаолиятига оид юзлаб ҳужжатларни ўз ичига олган қутилар топилди, деб хабар беради Clarin нашри.
Қайд этилишича, ҳужжатлар таъмирлаш ва Олий суд музейи учун ертўлаларини тайёрлаш вақтида тасофидан топилган. Ҳужжатлар ўрганиб чиқилгач, Буэнос-Айресдаги Холокост музейига юборилади.
Маълумотларга кўра, қоғозлар Адлия саройи ертўласидаги 12 та ёғоч шампан қутисида сақланган. Ҳужжатлар орасида паспортлар, партия билетлари, пропаганда материаллари, оқ-қора суратлар, варақалар, қайд дафтарлари ҳам мавжуд. Айрим ҳужжатларда Адолф Ҳитлернинг имзосини ҳам учратиш мумкин.
Таъкидланишича, ушбу топилма — 1941 йил июнда Nan-a-Maru кемасида Германиянинг Токиодаги элчихонасидан Аргентинага етказилган 83 қути ҳужжатнинг бир қисми бўлиши мумкин. Айни вақтда архив Холокост музейи мутахассислари ва терговчилар томонидан ўрганилмоқда. Уларнинг вазифаси — ҳужжатларнинг тарихий аҳамиятини баҳолаш ва бутун дунё бўйлаб нацистларнинг «пул излари» билан боғлиқ ҳали аниқланмаган жиҳатларни ёритишга ёрдам берадиган муҳим маълумотлар бор-йўқлигини аниқлашдир.
Аввалроқ Аргентина ҳукумати мамлакатдан бошпана топган юқори мартабали нацистларга боғлиқ ҳужжатларни махфийликдан чиқаргани тўғрисида хабар берилганди. Улар орасида Освенцим концлагери маҳбуслари устида тажрибалар ўтказган ва «Ўлим фариштаси» номини олган шифокор — Йозеф Менгеле ҳам бор.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таянч ихтисослаштирилган мактаблар кириш имтиҳони 10-12 июлда бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 11:25
-
Киев учун қурол: АҚШ Конгресси вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқда
Жаҳон | 11:05
-
Chorvoq Darvozasi – истиқболли кўчмас мулк сармояси
Ўзбекистон | 11:00
-
Хусусий олий таълим муассасаси очиш учун янги талаблар белгиланди
Ўзбекистон | 10:48
Мавзуга оид

02:44 / 19.06.2025
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди

18:36 / 11.06.2025
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди

14:57 / 19.05.2025