Ўзбекистон | 21:59 / 10.05.2025
6253
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

12-14 май кунлари ҳаво иссиқ, бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz 

«Ўзгидромет» 12-14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/сек тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 13-18 м/сек гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 12-13 майда кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража, 14 майда кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/сек тезликда эсади, 12 майда баъзи жойларда 13-18 м/сек гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 12 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +34...+39 даража, 13-14 майда кечаси +18...+23 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/сек тезликда эсади, 12 майда баъзи жойларда 13-18 м/сек гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 12 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +32...+37 даража, 13-14 майда кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/сек тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 майда кечаси +18...+23 даража, кундузи +35...+40 даража, 14 майда кечаси +20...+25 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/сек тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, 12 майда кундузи +30...+35 даража, 13-14 майда +32...+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, 12-13 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 14 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/сек тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, 12 май кундузи +22...+27 даража, 13-14 майда +24...+29 даража бўлади.

Мавзуга оид